Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  431 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик" News

Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Уругвайга қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кутилганидек оғир ўйин бўлди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15-20 дақиқасида эътиборни бироз йўқотдик ва рақиб бизни жазолади. Умуман олганда ёмон ўйнамадик. Камчиликлар бор, улар устида ишлашимиз керак. Янги мураббий билан ҳали кўп жиҳатлар устида ишлаймиз", - деди Элдор Шомуродов баҳс якунлангач.


- Бугун жисмоний жиҳатдан бироз оқсадик. Техник ёки бошқа жиҳат бўйича эмас, айнан жисмоний ҳолатимиз бўйича фикр билдирсангиз...

- Биринчи навбатда таркиб бироз ўзгарди. Шуни ҳам ҳисобга олиш керак. Баҳона деб туюлиши мумкин, аммо икки кун олдин учиб келдик. Ўтган учрашувдан кейин тўлиқ тикланмадик ва тўлиқ машғулот ўтказмаган эдик. Фақатгина кеча тўлиқ машғулот ўтказдик.


- Каннаваро келганидан сўнг ўйин схемаси кескин ўзгармади. Ғаниев бугун ўнг қанотда ўйнади. У ўзига хос бўлмаган позицияда ўйнагани бироз ноқулайлик туғдиргандек...

- Азиз учун қулай позиция бўлмади, лекин Азиз ҳам ёмон ўйнагани йўқ. Мураббий шундай танлов қилди. Рақиб ҳақиқий кучини кўрсатди ёки майдонда бор кучимизни кўрсата олдик дея олмайман. Майдон ҳолати ҳам аъло даражада эмас эди. Бундай майдонда ҳар бир жамоанинг кучлари тенглашиб кетади.


Rating:    

Comments

   
14 oct 00:15:05
Zohidjon Usarov
Энг куп югурган Эркинов билан Ганиев булди адашмасам.
   
13 oct 23:17:52
Ochilov Farobiddin
Булди таркаламиз, Каннаваро айтган камчиликлар фигня экан, булар яхши уйнабди бугун
   
13 oct 22:55:48
Zabihilla Akhmedov
Eldor, gazni bos, hali omad oldinda!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика