Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"
13 oct 21:21
News


Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"
МТЖ ҳимоячиси Рустам Ашурматов Уругвайга қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин яхши бўлди. Ўзимиз хоҳлаган натижа бўлмади, аммо етарлича ҳаракат қилдик. Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан.
Бугунги учрашувда иштирок этган ҳимоячилар ҳам анча тажрибали эди. Мен, Эшмуродова ва Ҳамралиев. Барча ҳимоячилар ўз клубларининг асосий ўйинчилари. Бу сафар йиғинга келмаган Алиқулов ва Ҳусанов ҳам бор. Ҳимоя чизиғида рақобат етарлича. Иккита гол ўтказиб юбордик, аммо умуман олганда ҳимоя ёмон ўйин кўрсатмади.
Бу сафарги йиғиндан ўзимизга керакли нарсаларни олдик. Энди янги мураббий билан яхшироқ натижаларга эришишимиз керак", - деди Рустам Ашурматов Уругвайга қарши баҳсдан сўнг.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments