Latest news

20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  1 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  1 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  7 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  2 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  8 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  28

Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади News

Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан мамлакат футзалида йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири — Futsal Awards-2025 маросимини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Сана: 26 декабрь

Вақт: 10:30

Манзил: Тошкент шаҳридаги "Ҳилтон" меҳмонхонаси анжуманлар зали

"Ушбу тантанали маросимда 2025 йил давомида юртимиз футзали ривожига салмоқли ҳисса қўшган, фидойилик ва юксак маҳорат намоён этган спортчилар, мураббийлар ва соҳа мутахассислари тақдирланади", – дейилади ташкилот хабарида. 

Қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:

— Энг яхши ёш футзалчи

— Энг яхши дарвозабон

— Энг яхши мураббий

— Энг яхши легионер

— Энг яхши футзалчи

— Рамзий терма жамоа

— Йил кашфиёти

— Энг чиройли гол

— Фейр-плей

Шунингдек, ўзбек футзали тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фидойи мутахассис, ОАВ вакили ҳамда ҳомийлар махсус совринлар билан тақдирланиши кутилмоқда.

Futsal Awards-2025 тадбирига 2025 йил учун ЎФФ томонидан аккредитациядан ўтган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади. Рўйхатдан ўтиш маросим куни соат 10:00 дан бошлаб "Ҳилтон" меҳмонхонаси анжуманлар залига киравериш фоесида амалга оширилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика