Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди
09 mar 16:21
News
Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иштирокини муваффақиятли якунлаб, чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
"B" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон КХДР, Хитой ва Бангладеш терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди. Вакилларимиз ўтказилган 3 ўйинда 1 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этиб, умумий ҳисобда 3 очко жамғарди. Гуруҳда Хитой 9 очко билан 1-ўринни эгаллади, КХДР 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Бангладеш эса барча ўйинларда мағлуб бўлиб, гуруҳни тарк этди.
Турнир регламентига кўра, гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлганлар плей-офф босқичига йўл олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 3 очко билан Вьетнамдан кейин 2-ўринни банд этди. Филиппин терма жамоаси ҳам 3 очко тўплаган бўлса-да, тўплар фарқи эвазига вакилларимиз уларни ортда қолдириб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Плей-офф тўрига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби бошқа гуруҳлардаги натижалар якунига кўра аниқланади. Ўзбекистон қизлари қуйидаги икки сценарийдан бири асосида ўйнайди:
14 март куни Сидней шаҳрида "A" гуруҳида ғолиб бўлган Корея Республикаси терма жамоасига қарши.
Ёки 15 март куни Сидней шаҳрида "C" гуруҳи ғолибига қарши.
Чорак финал баҳслари катта аҳамиятга эга, чунки Осиё Кубогининг энг яхши 6 жамоаси 2027 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
Агар Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда ғалаба қозонса, мундиаль йўлланмасини нақд қилади. Мабодо мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, вакилларимизда имконият сақланиб қолади: чорак финалда ютқазган жамоалар 19 март куни Голд-Кост шаҳрида бўлиб ўтадиган ўтиш ўйинларида иштирок этади ва қолган йўлланмалар учун курашни давом эттиради. Ўтиш ўйинларида чорак финалда мағлубиятга учраган жамоалар ўзаро беллашади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments