Latest news

07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  1 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  2 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  8 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2

ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд News

ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд

"Машъал" клубининг Муборак шаҳридаги стадиони Суперлига талабига жавоб бермайди.

Қаршидаги Марказий стадион майдонини янгилаш ишлари эса якунига етиб улгурмади. Шундан келиб чиқиб, "Насаф" ва "Машъал" клублари мавсумни Ғузорда бошлади. Бироқ Суперлига 2-туридан ўрин олган "Машъал" — "Локомотив" ўйинидан кейин "Шўртан" клубига қарашли стадион майдони шикастланди. Айни дамда унда сифатли футбол ташкил этиш имконияти вақтинча мавжуд эмас. 

Қайд этиш керак, Ғузордаги стадионда дренаж билан боғлиқ муаммо мавжуд эканлиги 2025-йилги мавсум аввалида маълум эди. Шундан келиб чиқиб, ўтган мавсум Шўртан мавсумни ўз майдонида бошлай олмади. Бироқ кейинчалик Лига ва клуб ўзаро келишув асосида Ғузордаги стадионни шартли равишда ишга туширди. Бунда ҳудуддаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммодан келиб чиққан ҳолда майсани парвариш қилиш имконини бериши мумкин бўлган бошқа усуллар синовдан ўтказилди. Бироқ 5 март санасидаги кучли ёмғир дренаж билан боғлиқ муаммони қайта очиб берди. 

Ғузордаги стадионда ажриқ нави нисбатан кўпроқни ташкил этишидан келиб чиқиб, стадионни 20 март санасидаги беллашувга қадар тайёрлашнинг назарий имконияти мавжуд. Ҳар эҳтимолга қарши Лига "Насаф" клубига "Сурхон" билан беллашув учун бошқа ареналар билан музокара ўтказиш зарурлигини тушунтирди. 

Маълумот учун, март ойининг дастлабки кунларида бутун Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғирлар кузатилди. Бироқ Лига томонидан майдоннинг дренаж тизимига қўйилган талаблар бажарилган стадионларда ҳеч қандай муаммо кўзга ташланмади. Айни вақтда Насаф клуби Марказий стадионни тезроқ қайта ишга тушириш масаласида иш олиб бормоқда. Дастлабки режага кўра, клуб жорий йилнинг апрель ойидан эътиборан ўз уйига қайтиши керак эди. 

Аввалроқ "Машъал" "Қизилқум" клуби билан ўзаро келишган ҳолда давралар давомидаги икки учрашув локациясини ўзаро алмаштиришни сўраб мурожаат қилди. Бироқ Лига мазкур таклифни рад этди. Зеро бирор клубга бу борада енгиллик тақдим этилса, мавсумни ўз майдонида бошлай олмаётган қолган клублар ҳам тақвимни ўзгартириш юзасидан ўз таклифини билдиради. Бунинг оқибатида Регламент бўйича талаблар ижроси масаласига путур етиши мумкин.   

Бухородаги стадионда ҳам муаммо мавжуд

Аввалроқ Суперлига 1-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг Лига Бухоро футбол клубини ҳам расман огоҳлантирганди. 

Суперлига регламентининг 4.5-бандига кўра, Суперлига стадиони учрашувдан бир соат олдин Ҳакам ва Комиссар томонидан баҳоланади. Умумий баҳо 4 дан паст бўлса, клуб расман огоҳлантирилади. Бу каби ҳолат кетма-кет иккинчи бор кузатилса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. Учинчи шундай ҳолатдан кейин стадион Суперлига рўйхатидан чиқарилади. 

Мусобақанинг 1-турида Бухоро футбол академияси майдони 4 баҳодан пастроққа лойиқ кўрилган. Айни вақтда вилоятдаги ягона сифатли стадионни парвариш қилиш учун мўлжалланган техника мавжуд эмас. Лига ўтган мавсум сўнгидан бошлаб бу масалани бир неча бор кўтарганига қарамай, вилоятда муаммо ижобий ҳал этилганича йўқ. Шундан келиб чиқиб, Регламент бўйича муаммолар кетма-кетликда кузатилишда давом этса, Лига вилоятда Суперлига ўйинлари давом этишини кафолатламайди. Бу ҳақда клуб, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол ассоциацияси Суперлига 1-туридан кейин расман огоҳлантирилган.

Rating: -3   

Comments

+7   
09 mar 08:47:45
Nodirbek Axmedov
Мақсад нима Диёрвой? Яна Бухоро мухлисларини четга бориб мухлислик қилишини хохлаб қолдингми. 2-3 йиллаб кутди Бухоро мухлислари Бухорога бевосита стадиондан кўриб томоша қилишни. Бахона қилма ПФЛ!!!!
+6   
09 mar 09:12:44
Nodirbek Axmedov
Reply to comment by Туйгун
Бухоро майдонни хакида Пфлни салбий фикр билдириши ноурин чунки стадион майсаси идеал даражада утган турда Навоийдаги стадионни ахволини курдик ундан ташкари бошка суний майдонлар хам пфл учун талабга жавоб берадию Бухоро майдони жавоб бермаслигини тушуниш жуда кийин. Хуллас хаммага Аллохни узи инсоф берсин.
Хеч Бухорони муваффақиятини кўролмайдида бу ПФЛ, ўша қинғирбарот йиллари дейман 1995 йилни чопишганди рўй рост Нурафшонни. Ўша йили Чемпион бўлиши аниқ эди
+5   
09 mar 09:03:18
Туйгун
Reply to comment by Umidjon Raxmatov
Пфл шу вохани командаларини олиб ташланглар нима кераги бор майнавозчиликни бухоро насаф булар маглуб булмай келаяпти тушунган тушиниб олади ,разор пфл луттивозлар бля
Буларни узи фохишаларни стадионларга концерт куйишга рухсат бериб майдонларни расво килади кейин узи яна жамоаларга босим килади буларни максади нима тушиниш кийин Бухородаги 25 минг уринли стадион бузилаетган вактда каерга єди уша пфл
+4   
09 mar 10:27:01
Алёш ака
Геолог стадионида уйнаб турса бўлмайдими, Насаф
+4   
09 mar 08:57:42
Туйгун
Бухоро майдонни хакида Пфлни салбий фикр билдириши ноурин чунки стадион майсаси идеал даражада утган турда Навоийдаги стадионни ахволини курдик ундан ташкари бошка суний майдонлар хам пфл учун талабга жавоб берадию Бухоро майдони жавоб бермаслигини тушуниш жуда кийин. Хуллас хаммага Аллохни узи инсоф берсин.
+4   
09 mar 08:47:56
Umidjon Raxmatov
Пфл шу вохани командаларини олиб ташланглар нима кераги бор майнавозчиликни бухоро насаф булар маглуб булмай келаяпти тушунган тушиниб олади ,разор пфл луттивозлар бля
+4   
09 mar 08:22:01
Nodirbek Axmedov
ПФЛ бошладими яна нағмасини товба қилдим. Бухоро футбол академиясига қарашли майдон идеал тарзда бўлганку, камчиликларини секин-аста тўғирлашиябди. Ўзи ПФл қачон бир "Бухоро" га яхши кўз билан қарайди? Ўқиб бу хабарни албатта асаб қиладида
+3   
09 mar 10:08:26
Аббосхужа
Reply to comment by Туйгун
Буларни узи фохишаларни стадионларга концерт куйишга рухсат бериб майдонларни расво килади кейин узи яна жамоаларга босим килади буларни максади нима тушиниш кийин Бухородаги 25 минг уринли стадион бузилаетган вактда каерга єди уша пфл
Ҳакамлар ҳам Диёржоннинг "дийдиёсини" инобатга олиб стадионга паст баҳо қўйиб кетаверади. Ана кейин Диёржон ўзларининг маълум ва машъум штрафларини қўйишни бошлайдилар.(ўзи аслида жарималарни ўйлаб топиш учун ўша ерда ўтирибди)
+3   
09 mar 08:49:07
Nodirbek Axmedov
Ходим тоғо чиқинг қани буёққа эзинг буларни, ё фақат Бобир билан Тошевга ёпишасизми?)
+1   
09 mar 15:15:02
Don Karlo
Reply to comment by Sikar Bobo
Sani kalanga huyyam
Бувани ами Бобо
+1   
09 mar 11:46:22
1994 Nurafshon
Reply to comment by Farrux Eshboboyev
Сани миячанг офтобда корайганми. Насаф причом бу ерда дабба. Стадиони таййор эмас,хомий юк. Бухоро качон Насафга ракобат килгану Энди килса блааа. Сал фаросатти ишлат озгина , ортиги санга куплик килади чумо.
Буни ёзган манимча Бухоро мухлисимас
+1   
09 mar 10:33:36
STENLESS..R
Reply to comment by Don Karlo
Яна нима қиб бўлсаям Насафий чемпион қилиш . Ким насафга канкурент бўса Пфл ўша клуби чопоти. Олдин бунёдкор, кейин Пахтакор, Огмка енди навбат Бухорога келди.
Ахмок калла зкансан Насафга ён босишсайди утган йили Насаф чемпион буларди кайси калланга сигдирдинг Яна хомийси йук камандага
+1   
09 mar 09:25:56
Don Karlo
Яна нима қиб бўлсаям Насафий чемпион қилиш . Ким насафга канкурент бўса Пфл ўша клуби чопоти. Олдин бунёдкор, кейин Пахтакор, Огмка енди навбат Бухорога келди.
+1   
09 mar 09:16:25
1994 Nurafshon
Диёржон сизга бир таклиф бор шу стадионларда концерт ва хар хил тадбирлар утказишни тухтатиш учун янги конун ишлаб чикиш керак бу вилоятлар хокимларига колса байрам ва тадбирлар утказиш учун стадионларни казиб шашлик кураларни хам урнатиб ташлайди ундан ташкари ички ишлар тадбирларида майдонларда танкларни киргизган вактларини хам курганмиз.
   
09 mar 16:33:36
Туйгун
Reply to comment by Intermilano
Ассалому алейкум Навоийни стадионини ахволи вообще зур, келиб жонли(живой) томоша килинг кейин курасиз
Зур булсин ман шуни тарафдори аммо Бухоро майдони хам зур шуни айтмокчийдим
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика