Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"
14 oct 00:07
News
Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"
"Об-ҳаво бироз иссиқ ва намлик юқори эди. Биринчи бўлим анча асабий ўтди. Йигитлар майдонда ҳансираб қолишди. Ҳаво дим эди. Голлар ўтказиб юбордик ва шундан сўнг олдинга ўтишимиз керак эди. Қайсидир вазиятларда яхшироқ ўйнашимиз ва кўпроқ нарса олишимиз мумкин эди. Уругвай қандай жамоа эканлигини кўриб олдик. Яхши тажриба бўлди.
Биз бугун максимал кучимизни намойиш эта олмадик. Йигитларга ҳам айтган эдим, бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди. Улар темпни тушириб, рақиб имконият беришини кутади ва "бум" гол уришади. Мен ўйнаган рақиблар ҳар доим шундай. Ёшлар терма жамоаси сафида гранд жамоаларга қарши кўп ўйнаганман ва ҳар доим шундай сценарий рўй берган. Шошмай ўйнашади ва ярим имкониятни кутишади. Катта жамоаларнинг фарқи ҳам шунда. Улар шундай ярим вазиятдан ҳам фойдаланиб кетади. Бу тажрибадан далолат. Қаердадир эртароқ фол қилиш ва ҳужумни тўхтатиб қолиш мумкин эди, шундай майда деталлар барчасини ўзгартирди. Катта жамоалар шундай вазиятларни ҳис қилади. Уругвайда тезлик ва жисмоний куч бор экан. Олдинда яна шундай кучли рақибларга қарши ўйнаймиз деган умиддаман. Жаҳон чемпионатига қадар бундай ҳолатларни такрормасликни ўрганамиз", - деди Игорь Сергеев.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments
Кесин деяпти хамммма кетсинда Энди!