Latest news

19:40Суперлига. "Шўртан" – "Машъал" 0:1 (матнли трансляция)  1 19:30Суперлига. "Нефтчи" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  10 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  2 19:01Суперлига. "Бухоро" - "Насаф" (матнли трансляция)  6 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  0 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  10 18:01АПЛ. "Эвертон" - "Манчестер Сити": "Шаҳарликлар" асосий таркиби маълум  36 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  6 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3 15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  23 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  8 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  4 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  4 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  5

Кахи Махарадзе: "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз" News

Кахи Махарадзе: "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финалда "Локомотив"нинг рақиби маълум бўлди.
"Темирйўлчилар" навбатдаги босқичда БААнинг "Ал Айн" клубига қарши баҳс олиб боришади. Биз ушбу янгилик ҳамда бошқа мавзулар юзасидан "Локо" етакчиларидан бири Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кахи, ОЧЛ қуръа натижалари ҳақида нима дея оласиз?

- Бизга кучли рақиб тушди дейишим мумкин. "Ал Айн" ҳақида озми-кўпми биламан, чунки бу жамоага қарши ўтган йил "Пахтакор" сафида ўйнаганман. Сафарда 1:1 ҳисобини қайд этгандик. "Локомотив" ҳам дастлабки учрашувни сафарда ўтказади ва умид қиламанки, натижа биз учун ижобий кўриниш олади. "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз.

- Нариги жуфтликда "Ал Жайиш" ҳамда "Ал Наср" баҳс олиб боради. Бунда кимнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Буёғига кучсиз жамоанинг ўзи қолмади. "Ал Наср" билан бу йил бир гуруҳда кураш олиб бордик ва улар ҳам яхши жамоа. Агар ярим финалга чиқсак, балки яна шу клуб билан ўйнармиз.

- "Локомотив" Кубок ўйинида "Уз-Донг-Жу"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай ҳисоб бўлишини кутганмидингиз?
- Йўқ, албатта. Мен рақиб дарвозасига тўртта-бешта гол урамиз деб ўйлагандим. Аммо 9:0ни ҳеч ким кутмаган бўлса керак.  

- Яна икки кундан сўнг "Локомотив" "Бухоро"га қарши майдонга тушади. Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғрисини айтсам, бу йил ҳисобидан "Бухоро"нинг ҳеч қайси ўйинини тўлиқ кўрмадим. Аммо рақиб сафида яхши футболчилар борлигини биламан. Бежизга бу жамоа "Пахтакор"ни Кубок баҳсларидан чиқариб юборган йўқ.

- Кахи, нима дейб ўйлайсиз, "Локомотив"га марказий ҳимоячи керакми?
- Бу савол менга эмас, мураббийлар штабига берилгани маъқул. Тўғри, охирги ўйинларда ҳимоячи сифатида ўйнаяпман ва бу мен учун қийинчилик туғдираётгани йўқ. Муҳими, дарвозада турмасам бўлгани, майдоннинг исталган чизиғида тўп тепишга ҳаракат қиламан.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика