Latest news

17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  84 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Ихтиёр Ропиев: “Кайфият аъло. Тайёргарлик маъромида кетмоқда” News

Ихтиёр Ропиев: “Кайфият аъло. Тайёргарлик маъромида кетмоқда”

Хабарингиз бор, айни вақтда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Озарбайжонда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоамиз, ўтган ҳафтада шу мамлакат бош жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Биз эса ўз навбатида ички муҳит, февраль ойида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасига ҳозирлик жараёни ҳусусида яқинроқ маълумот олиш мақсадида футзалчи Ихтиёр Ропиевни суҳбатга чорладик.

- Биламизки, терма жамоада авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда. Бу қайсидир маънода ичики муҳитни ўзгаришига таъсир қиладими? Шунинг баробарида машғулотлар ва йиғин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Терма жамоада ички муҳит аъло даражада. Бу борада муаммо йўқ. Тайёргарлик маъромида кетмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўткзяпмиз. Асосий эътибор жисмоний ҳолатимизни яхшилаш ва тиклашга қаратилган. Осиё чемпионатига қадар максимал ҳолатда бўлишимизга ишончим комил.

- Озарбайжон Европада ўз ўрнига эга бўлган, кучли ва савияли ўйинчиларга эга терма жамоа ҳисобланади. Кўрдикки, бизнинг терма жамоамиз улар билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Бундай ўртоқлик учрашувлари жамоамиздаги ёш футзалчилар учун фойда келтириши аниқ...

- 23 ва 24 январь кунлари мазкур йиғин доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Мураббийлар штаби намойиш қилган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилишди. Биринчи баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Жавоб учрашувида эса яхши ўйнаб мағлуб бўлдик. Бизга икки кунлик таътил беришди. Ҳозирда яна йиғинга киришганмиз.

- Осиё чемпионати орқали жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мумкин. Бу эса сиз каби футболчилар учун тарихий натижа саналади. Шу сабабли ёш футзалчиларда мотивация юқори бўлиши табиий...

- Тушуниб турибмиз. Рақибларимиз жиддий. Агарда, ҳозиргидек ўйнашда давом этсак, биз ҳар қандай жамоани мағлубиятга учрата оламиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичида юз фоизлик натижани қайд этиш. Чорак финалда ғалаба қозониб мундиалга йўл олишни истаймиз. Астойдил ҳаракат қилиб ниятимизни амалга оширишга интиламиз.

- Сир эмаски, футзалда майда ва кичик хатолар ҳам муваффақиятсизлик учун етарли бўлади. Бу борада машғулотларда ишланяптими?

- Мураббийлар Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев ёрдамида мавжуд муаммоларни ҳал қилмоқдамиз. Худо хоҳласа майда хатолар бўлмайди деган умиддаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика