ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин
09 oct 20:39
News


ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин
Саудия Арабистонида бўладиган 2034 йилдаги жаҳон чемпионати 2035 йилда ўтказилиши мумкин.
Ушбу мундиал нафақат тоқ йилда бўладиган илк мундиал, балки, қишда ўтадиган иккинчи мундиал бўлиши кутилмоқда.
Бунга бир қатор сабаблар бор: 2034 йилда бўладиган Рамазон ойи ноябрь-декабрь ойларига тўғри келади. Шунингдек, ёзда ушбу мамлакатда ўртача ҳаво ҳарорати 52 даража иссиқни ташкил қилади. Бундай пайтда футбол ўйнаш жуда қийинлашиб кетади.
Шу сабабли ЖЧ-2034 2035 йилнинг январида ўтиши кутилмоқда.
Link :
Source : The New York Times
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments