Latest news

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  1 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  51 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  4 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди News

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди

2019 йилнинг 26-27 февраль кунлари Фарғона шаҳрида “Келажагимиз умидлари” шиори остида 3-4 синф ўқувчилари ўртасида мини футбол фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестиваль юқори савияда ташкил этилди.

Фестиваль “Нефтчи” футбол академияси сунъий қопламали футбол майдонларида ўтказилди. Фестивалда иштирок этган вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 200 нафар 3-4 синф ўқувчи ёшларига 16 нафар малакали мураббийлар мини футбол машғулотларидан сабоқ бердилар. Машғулотлар ўтиш билан бирга болалар мини футбол бўйича блиц турнирда ҳам иштирок этдилар. Фестивалда иштирок этган 200 нафар болаларнинг барчасига Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ажратилган футбол тўплари, футбол кийими ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Фестивалнинг ташкил этишда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нефтчи” футбол мактаби ходимлари фаол иштирок этдилар.  

Шунингдек фестиваль давомида мураббийлар томонидан селекция ишлари ҳам олиб борилди. 33 нафар иқтидорли болалар спорт мактаблари мураббийлари томонидан футбол гуруҳларига таклиф этилдилар.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика