Latest news

14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  0 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   25 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  14 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  16 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0

Бухоро ва Навоий вилоятларида "Келажагимиз умидлари" фестивали бўлиб ўтмоқда News

Бухоро ва Навоий вилоятларида "Келажагимиз умидлари" фестивали бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берилганидек, “Келажагимиз умидлари” фестивали бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Дастлаб, болалар ўртасидаги футбол мусобақалари водийда старт олди.

Андижон, Наманган, Фарҳона вилоятларида ўтказилган фестивалда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400дан ортиқ болалар иштирок этишди. Кейин Қорақалғоистон Республикасида ушбу фестивал доирасидаги мусобақалар ўтказилди.

Айни кунларда "Келажагимиз умидлари" фестивали Бухоро ва Навоий вилоятларида давом этмоқда. Фестивалда икки вилоятнинг барча туманларидан келган мактаб ўқувчилари иштирок этишмоқда.

Бухоро шаҳридаги “Хумо” спорт мажмуасида 4та ёш тоифасида 100 нафардан бола 10 та жамоага бўлиниб бахс олиб боряпти. Унда 1-синфдан 4-синфгача, 13 тумандан 400 нафар болалар қатнашишди ва Президентимиз томонидан берилган сертификат ва футбол тўплари билан тақдирланишди. Тақдирлаш маросимида Бухоро вилоят Футбол Федерация масул котиби Д.Рашидов ва Бухоро вилоят Футбол Федерацияси қошидаги 28-сон Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори А.Қўлдошев иштирок этдилар.

6 февраль куни Навоий шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи залида Фестивалга старт берилган бўлиб, бу ерда "Келажагимиз умидлари" фестивали 9 февралгача давом этади.

Фестивал давомида иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинмоқда ҳамда Фахрий ёрлиқлар топшириляпти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика