Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  230 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  28 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди News

Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди

Суперлига 26-тури доирасидаги "Шўртан" — "Нефтчи" ўйини бўлиб ўтди.

"Шўртан" — "Нефтчи" 0:2

25 октябрь 2025 йил. Ғузор, "Ғузор" стадиони. 1911 томошабин. 

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Маъмуржон Илҳомов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Тўрабек Суюнов

АВАР ҳаками: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Зоран Марушич 40, - 0:1. Владимир Йовович 88, - 0:2 (Жамшид Искандеров). 

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 4.Улуғбек Худайбердиев (с), 8.Абубакр Ризо Турдиалиев (19.Нуриддин Ҳасанов, 84), 9.Пўлатхўжа Холдорхонов, 10.Темур Мамасидиқов (11.Жасурбек Ҳакимов, 77), 14.Аброрбек Тошқўзиев (88.Диёрбек Асомиддинов, 84), 15.Жўрабек Маннонов (22.Сардор Садуллаев, 77), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (45.Ғанишер Қодиров, 62), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 76.Исломжон Кенжабоев

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 17.Фарруҳбек Мухторов, 70.Миржалол Жумаев, 99.Сардорбек Саидов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев, 7.Аброрбек Исмоилов, 9.Жоэль Кожо (32.Зоран Марушич, 7), 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 78), 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, (8.Владимир Йовович, 69) 23.Йован Жокич

Захира: 45.Акбар Тўраев, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 33.Шохрухбек Ёқубжонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 70.Силвинус Нимели, 77.Билолхон Тошмирзаев. 

Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов 45+1, Қувондиқ Рўзиев 69. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Шўртан" - "Нефтчи" 0:2

90+4. УХХХ! Ғанишер Қодиров ҳимоядаги қўпол хатодан кейин бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва кучсиз зарба берди, Ботирали Эргашев тўпни ушлаб олди 

90+2. Хавфли вазият! Ўнг томондан Нуриддин Ҳасанов узатган тўп хавфли кўриниш олди, Ғанишер Қодиров тўпга улгурмади 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди 

88. ГОЛ! Владимир Йовович! Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Йовович гол урди - 0:2.

84. Ўзгаришлар. "Шўртан". Турдиалиев ва Тошқўзиев ўрнига Асомиддинов ва Нуриддин Ҳасанов тушди 

83. Зарба! Йўлдошевнинг чап қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб дарвоза томон борди, Эшбўтаев тўпни ушлаб олди 

78. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев тушди

77. Ўзгаришлар. "Шўртан". Маннонов ва Мамасидиқов ўрнига Садуллаев ва Ҳакимов тушди

69. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Қувондиқ Рўзиев 

69. Ўзгариш. "Нефтчи". Одилов ўрнига Йовович тушди 

68. Зарба! Алибоев-Искандеров-Жокич комбинацияси Йованнинг ноаниқ зарбаси билан тугади 

67. "Шўртан"да жарима тўпи, самарасиз якунланди 

62. Ўзгариш. "Шўртан". Иброҳимов ўрнига Ғанишер Қодиров

60. Хавфли вазият. Искандеровнинг ақлли узатмасидан кейин Одилов жарима майдонига кириб зарба берди, унинг зарбаси йўлига Султонмуродов тўғаноқ бўлди 

57. ЗАРБАА! Кенжабоевнинг тўп узатишидан кейин Мамасидиқовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Эргашев қайтарди! 

56. Зарба. Аброр Тошқўзиевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди 

55. ЗАРБА! Алибоевнинг тўп узатишидан кейин Марушич жарима майдони ичидан чап оёқда зарба берди, Эшбўтаев ўз ўрнида! 

52. Зарба. Яна Исмоилов зарба берди, яна ноаниқ 

52. ЗАРБА! "Шўртан"да жарима тўпи, Иброҳимовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Эргашев эгаллаб олди 

49. Зарба! Аброр Исмоиловнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+5. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1

45+4. Зарба! Рўзиевнинг зарбасидан кейин Эшбўтаев тўпни ушлаб олди

45+1. Огоҳлантириш. Алишер Одилов 

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди 

40. ГОЛ! Зоран Марушич ҳисобни очди - 0:1. Искандеров тўпни рақиб жарима майдонига узатди, Жокич тўп учун курашди ва тўп Худойбердиевга тегиб дарвоза устунидан майдонга қайтди, қайтган тўпни Марушич осонгина дарвозага жойлаб қўйди. 25. "Нефтчи" кетма-кет икки бор бурчак тўпига эга бўлди, иккаласи ҳам самарасиз тугади  

20. ФАКТ! Ортда қолган 20 дақиқа давомида иккала жамоа ҳам рақиб дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади 

20. Зарба! "Нефтчи"да бурчак тўпи, Рўзиев узатган тўпни Марушич боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ 

19. УХХ! Ўнг томонда ўйнаётган Тошқўзиев тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Мамасидиқовнинг бош билан зарбаси ноаниқ кетди 

17. Яна бир хавфли вазият. Алибоевнинг тўп узатишидан кейин Исмоилов ўнг томондан тўпни жарима майдони ичига узатди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни ён томондан тарк этди

16. Хавфли вазият. Бу сафар мезбонлардан ҳужум, Холдорхонов жарима майдони ичида рақибни алдай олмади, акс ҳолда... 

15. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Аброр Исмоиловнинг тўп узатиши ноаниқ чиқди 

7. Мажбурий Ўзгариш. "Нефтчи". Жароҳат олган Кожо ўрнига Марушич тушди

6. Кожонинг жароҳати жиддий шекилли, захирадаги Марушич тайёрланмоқда 

3. Жоэль Кожо тўп учун курашда жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:30да бошланади. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика