Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"
12 feb 13:30
News
Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"
"Авваламбор, кўрсатилган ишонч учун раҳбариятга миннатдорлик билдирмоқчиман. Шунингдек, бизда катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Олдинда бизни жуда кўп ишлар кутиб турибди, аммо биз йигитларга ишонамиз. Ўз устимизда ишлашимиз ва такомиллашишимиз керак бўлган жиҳатлар ҳали кўп.
Ўйлайманки, биз кўп жиҳатдан ўсишимиз керак. Йигитлар ҳаракат қилмоқда. Энг муҳими, уларда психологик, тактик ва жисмоний томонлама ривожланишга интилиш бор. Шунинг учун бу борада бизда катта захира мавжуд деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, ўйин интизоми жуда муҳимлигини ҳам алоҳида таъкидлайман.
Барчада ягона мақсад бўлиши ўта муҳим. Ҳозирда бунга эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Йигитлар эса бу борада бизга ҳар томонлама кўмаклашишмоқда. Уларда жипслашишга бўлган кучли хоҳиш ҳам кўриниб турибди. Шу боис, ушбу қадам учун раҳбариятга яна бир бор миннатдорлик билдираман", – деди россиялик мутахассис.

Аввалроқ муборакликлар Игорь Суров бош мураббийга айлангани ҳақида расман маълум қилган эди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments