Latest news

23:55Милан Митрович ватанига қайтди  0 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  18 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  11

Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик" News

Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўзига яраша қийин бўлди. Мавсум охирларига келиб ҳар бир учрашув шунақа мураккаб ўтяпти. Ҳаммага очко керак, шу боис ҳеч кимга осон бўлмаяпти. Бизнинг ҳолатда эса осон ўйиннинг ўзи йўқ. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман. Барчасидан қониқдим дея олмайман, лекин ўйинга борини бериш ва характер томондан ўзимизни кўрсата олдик. Биринчи таймни жуда яхши ўтказдик. Танаффусдан кейин эса доимгидек ҳисобни сақлаб қолиш ниятида ўйнаяпмиз. Ҳатто устунликни рақибга топширган пайтимиз ҳам бўлди.  Дастлабки 15 дақиқа ичида иккита гол уриб олганимиз жамоамиз фойдасига ишлади.

- Бугун Иззатилло Пўлатовнинг иккита гол уриши машғулотларда ишланган тактика натижасими? Чунки ўнг қанот ҳимоячиси бўла туриб икки бор тўп киритди. 

- Бу алоҳида тактика меваси эмас, балки Иззатиллога вазият бўлди дегунча юқорироқ ўтиб ўйнаши мумкинлигини айтганимизда. У ҳужумларга фаол қўшилди ва иккита тўп киритди ҳамда ўзига берилган имкониятдан яхши фойдаланди.

- Жамоангиз нега фақат бир тайм футбол ўйнаяпти?

- Бекитадиган нарсамиз йўқ, биздаги интенсивлик фақат бир бўлимга етяпти холос. Буни ўйин охиригача сақлаб қола олмаяпмиз. Мутахассислар ҳам буни кўриб турибди. Ўйинлар графиги жуда тиғиз кўриниш олган, қолаверса захира ўриндиғимиз ҳам тор. Лекин ҳар бир вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпмиз.  

- Кубок финалидан олдин "Пахтакор"ни ўрганиш қандай кетяпти? Бугун "Пахтакор" сафарда "Хоразм" билан ўйнади. "Бухоро"дан кимдир рақибни кузатиш мақсадида шу учрашувга бордими?

- Менга маълум бўлишича, бугун "Пахтакор" иккинчи таркиби билан Хоразмда ўйнаган ва етакчи ўйинчиларини олиб бормаган. Ҳар ҳолда менда шунақа маълумот бор.

- "Бухоро" жамоасидан рақибни кузатиш учун кимдир бордими?

- Нима учун?

- Рақибни ўрганиш учун.

- Биз 21-асрда яшаяпмиз. Рақибни ўрганиш учун стадионга бориш шарт эмас. Бунинг устига биз суперклуб эмасмиз бирортани юбора оладиган. Ўзимизда муаммолар кўп ва шу ерда қолиб шуларни ҳал қиляпмиз. Тўғриси, ҳеч кимни юбормадик.

- Жамоанинг асосий кучи финалга асраб қўйилдими?

- Бу ҳақда нима дейишим мумкин? Биз ўйин танламаймиз. Мен футболчиларга бугун кам куч билан ҳаракат қилинглар, эртага янаям муҳим ўйин бор деб айта олмайман. Футболда бунақаси кетмайди. Ҳар бир баҳс биз учун финал, ҳар бир ўйинда бор куч билан ҳаракат қиламиз. Мен сеҳргар эмасман ва финалда нима бўлишини билмайман.

- Финал олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- Шуни айтишим мумкин, бизга ишқибозларимизнинг қўллаб қувватлаши ниҳоятда зарур бўлади. Чунки биз ҳам ўз навбатида мухлислар учун ўйнаймиз. Бош соврин кубокни Бухорога олиб келиш учун бор имкониятни ишга соламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика