АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади
22 feb 23:38
News
АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади
АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4
Голлар: 32 - Эберечи Эзе, 34 - Рандаль Коло Муани, 47 - Виктор Дьёкереш, 61 - Эберечи Эзе, 90+4 - 47 - Виктор Дьёкереш
"Тоттенхэм": 1. Гульельмо Викарио, 37. Микки ван де Вен, 3. Раду Дрэгушин, 24. Жед Спенс, 7. Хави Симонс, 14. Арчи Грей, 22. Конор Галлахер (19. Доминик Соланке, 62'), 29. Папе Матар Сарр, 6. Жоау Пальинья (11. Матис Тель, 82'), 39. Рандаль Коло Муани (9. Ришарлисон, 68'), 8. Ив Биссума.
Захира: 40. Брэндон Остин, 38. Соуза, 76. Жеймс Розуэлл, 52. Каллум Олусеси, 68. Лука Уильямс-Барнетт, 79. Жеймс Уилсон.
"Арсенал": 1. Давид Райя, 6. Габриэл Магальяйнс, 12. Юрриен Тимбер (3. Кристьян Москера, 57'), 2. Вильям Салиба, 5. Пьеро Инкапье, 36. Мартин Субименди, 41. Деклан Райс, 19. Леандро Троссард (11. Габриэл Мартинелли, 76'), 10. Эберечи Эзе (8. Мартин Эдегор, 76'), 14. Виктор Дьёкереш, 7. Букайо Сака (20. Нони Мадуэке, 90+1').
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 33. Риккардо Калафьори, 49. Майлз Льюис-Скелли, 16. Кристиан Нёргор, 9. Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: 28 - Юрриен Тимбер, 35 - Арчи Грей
90+8. Учрашув якунланди, "Арсенал" пешқадамликни мустаҳкамламоқда, "Тоттенхэм" эса Чемпионшипга тушиб кетмаслик учун ҳаракат қилади.
90+8. Саррнинг зарбасини Райя ушлаб олди!
90+5. Ўйин тақдири ҳал бўлди, ўтган даврадаги ҳисоб яна такрорланмоқда.

90+4. ГОЛ! Дьёкерешдан дубль! Эдегор тўпни Викторга узатиб берди, ҳужумчи эса ажойиб зарба билан ҳисобни яна оширди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
86. Қизиқ факт: Эзе жорий мавсумда "шпорлар" дарвозасига иккита ўйинда 5 та гол урибди.

84. Ришарлисон ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни чиройли тарзда дарвозага йўллади, бироқ Райя тўпни чизиқ устидан қайтариб юборди. Даҳшат!
81. "Тоттенхэм" мухлислари майдонни тарк этишни бошлади.
80. Ўйин темпи бироз тушди, жамоалар гўё ҳозирги натижага рози бўлгандек...

78. Мухлислар томонидан Райя эгаллаб турган дарвоза олдига ранг чиқарувчи восита отилди. Стадион масъуллари уни олиб ташлашди.
72. Сакадан хавфли зарба! Букайо тепган тўп дарвозанинг ташқи томонга тегди.
71. Троссарднинг чамаси 22 метрлардан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
66. Ҳа, "канонирлар" тинишмаяпти. Райс ва Саканинг қатор уринишлари омадсиз якунланмоқда.
62. Хўўўўўш, "Арсенал" буёғига нима қилади? Ҳа, "Тоттенхэм" эмас, айнан "Арсенал". Ўтган турди улар 2 та гол олдинда туриб, ўтказиб юборганди. Бугун-чи?

61. ГОЛ! Эзедан дубл! У Саками бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Букайо зарба беролмади, ҳимоячининг хатоси билан тўп Эберечига етиб келди ва у бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
59. Эзе Сакани битта пас билан зўр вазиятга чиқариб юборди, аммо Викарио сейв кўрсатди.
57. Райс чап қанотдан олдинга кириб бориб, тўпни Эзега узатди, аммо бу вазиятда Сарр ишонлчи ҳаракат қилиб, тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.
53. Коло Муани иккинчи бор тапни дарвозага киритди, аммо бу вазиятда ҳужумчи қўполлик ишлатилгани сабаб гол бекор қилинди.
51. Ҳужумлар кетма-кетлиги! Эзе майдон марказидан юриш қилиб, жарима майдончасига кириб, тўпни тепди, аммо дарвозага кирмади.
51. Спеснинг узатмаси Салибага тегиб сал қолса дарвозадан жой оларди, аммо Райя тўпни ушлаб олди.
48. Биринчи бўлимда майдон эгалари дарҳол голга реакция кўрсатган эди. Хўш, бу сафар қандай бўлади?

47. ГОЛ! Дьёкереш ҳисобни оширди! Қанотдан узатиб берилган тўпни Виктор дарвозага йўллади ва бу аниқ бўлди!
46. Симонснинг хавфли зарбасини Райя ишонч билан қайтарди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
Иккинчи бўлим бошланиши кечикяпти. Яна ҳакамлар билан боғлиқ техник муаммо.
45+8. Биринчи бўлим якуланди.
45+6. Инкапье ўзига келиб тушган тўпни тўғрилаб зарба берди, бироқ дарвозага бормай рекошетга учраб майдондан чиқиб кетди.
45+5. Троссардга тўп келиб тушди, у вақтни чўзиб юборди ва натижада рақиб ҳимоячиси олиб кетиб қолди тўпни.
45. Биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.
41. Даҳшат вазият! Аввалига Саканинг зарбаси дарвозага кирмади, тўп Тимберга келиб тушди, у Троссард узатди, Леандро якуний зарбани берди, аммо рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди.
39. "Арсенал" яна олдинга интилмоқда, бир қатор ҳужумлар бўлмоқда, лекин наф чиқмаяпти.
37. Сака дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқиб борди ва зарба берди, Викарио тўпни қайтариб юборди!
35. Ўйин анча жонланди.

34. ГОЛ! "Тоттенхэм"дан тезкор жавоб! Коло Муани ажойиб ҳаракатлари билан Райсдан тўпни олиб қўйиб, "Арсенал" дарвозасига тўп киритди!
33. Хўш, майдон эгалари қандай жавоб бера олади?

32. ГОЛ! Эберечи Эзе мезбонлар жарима майдончасидаги палапартишликдан фойдаланиб гол урди! Голли узатма муаллифи - Сака!
28. Юрриен Тимбер қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
25. Мезбонлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қиляпти, "канонирлар"да қатор хатолар кузатилмоқда.
18. Зарба навбати Троссардга: аммо тўп мухлислар томонга кетди.
17. Бурчакдан узатилган тўпни Салиба бош билан дарвозага йўллади, аммо бирозгина ноаниқ бўлди.
16. Яна меҳмонлар олдинга ўтмоқда. Дьёкерешга узатилган тўпга ҳужумчи етиб бора олмади, Дрэгушин тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.
13. Муаммолар ҳал бўлди, ўйин давом этади.

12. Маълум бўлишича, ҳакамлар ўртасида ўзаро алоқада техник масалада муаммо бўлган. Майдонда ҳарорат совиди, ҳатто футболчилар ҳам.
10. Ўйин 3-4 дақиқадан бери тўхтаб қолди. Бош ҳакам футболчилар билан қандайдир масалаларни муҳокама қилмоқда. ТВ эфирда эса ҳакамга ўрнатилган камера томонидан олинган кадрлар кўрсатилмоқда. Кузатамиз.
7. Дьёкереш чап қанотдан кириб борди ва тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвоза томон зарба берди, аммо бироз ноаниқ бўлди.
5. Леандро Троссард рақиб дарвозабони олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб тўпни дарвозага йўллади, уни ҳимоячилар қайтарди. Вазият хавфли тус олди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бугун Лондонда дерби бўлиб ўтади, мазкур баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Comments