Latest news

22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  6 21:10Родриго учун мавсум якунланди  7 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  13 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0

"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади? News

"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?

Tags :  Пахтакор
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавсум олдидан ПФЛ фотосессиясида иштирок этди.

Унга кўра, "шерлар" янги мавсумни тўқ кўк (ёки индиго) ва оқ рангли либосларда ўтказади. Замонавий ва классик деталларни ўзида мужассам этган ушбу тўплам жамоанинг анъаналарига содиқ қолган ҳолда, минималистик услубда ишлаб чиқилган.

Либоснинг кўкрак қисми ўнг томонида жамоанинг техник ҳомийси – Германиянинг машҳур "Adidas" компаниясининг янгиланган логотипи ўрин олган бўлса, чап томонда клубнинг анъанавий эмблемаси туширилган. Уларнинг марказида эса Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи акс эттирилган. Футболканинг қоқ марказидан бош ҳомий логотипи жой олган.

Спорт кийимининг шорти ва гетри қисмлари ҳам умумий дизайнга ҳамоҳанг тарзда тўқ кўк рангда тайёрланган. Шортининг олд қисмида ўйинчи рақами ва бренд логотипи оқ рангда ёрқин ажралиб туради. Гетрилардаги "Adidas"га хос анъанавий учта оқ чизиқ эса форманинг умумий концепциясини мантиқий якунлаган.


Шунингдек, пойтахтликлар иккинчи либосини ҳам намойиш этди. Ушбу тўплам ҳам жамоанинг янги концепциясига содиқ қолган ҳолда, классик ва минималистик ечимлар асосида яратилган.

Иккинчи либоснинг асосий фони сифатида тоза оқ ранг танланган. Унинг устидан туширилган ингичка қора вертикал чизиқлар формага ўзига хос салобат ва ретро-услубни бахш этади. Дизайнни янада бойитиш мақсадида ёқа ва енг учларига қора рангли ҳошиялар қўшилган бўлиб, бу оқ фон билан ажойиб контраст ҳосил қилган.

Футболканинг юқори қисмида жойлашув геометрияси асосий либосдагидек сақлаб қолинган: ўнг томонда техник ҳамкор "Adidas" компаниясининг қора рангли янги логотипи, чап томонда эса "Пахтакор" клубининг анъанавий эмблемаси жой олган. Кўкрак қисмининг юқори марказида Ўзбекистон давлат байроғи ўрин олган бўлса, унинг пастроғида жамоанинг бош ҳомийси логотипи ёрқин қизил рангда туширилган. Бундан ташқари, енг қисмларида мусобақаларнинг махсус шевронлари жойлаштирилганини кўриш мумкин.

Спорт кийимининг шорти қисми ҳам умумий ансамблга мос тарзда тўлиқ оқ рангда ишлаб чиқилган бўлиб, ундаги футболчи рақами ва бренд логотипи қора рангда ёрқин ҳамда тушунарли тарзда акс этган.

Rating: +10   

Comments

+5   
22 feb 19:40:57
I love Kokand
Чиройли форма. Адидасда сифат бошқада барибир
+3   
22 feb 20:15:28
@FARHODBEY 001
Форма чиройли экан. Омадли -Хосиятли булсин ОЧЛ -2 ГОЛИБЛИГИГА ОЛИБ КЕЛСИН. ШОНЛИ ПАХТАКОР ФАКАТ ВА ФАКАТ ОЛГА, ФАКАТ ВА ФАКАТ ГАЛАБА.
+3   
22 feb 20:11:10
@FARHODBEY 001
Совет даврида бир пайтлар, Бразилия формасига ухшаш САРИК рангда эди ( Миржалол Косимов хам кийган ) Андрей Якубик уйнаган вакт КИЗИЛ буларди купинча, Михаил Ан -В. Фёдоров уйнаган пайтлар йул-йул эди купинча . Ёши катта мухлислар эслашса керак
+2   
22 feb 20:03:05
FK DAVR
Pahtakorni 2003 yillardagi formasi chiroyli edi.
+1   
22 feb 22:21:39
Harun Kaya
Reply to comment by Akbar Umarov
Tan olish kerak Paxtakor PFC har jabhada oldinda qoil
Кўтмисан доим пфк бало баттар диб ёзиб очко ишлийдиган. Ўзин харипсан яна Тошкенлилани ёмон кўрсатадиган провокацион гапла қиласан қанжиқ хотинде
+1   
22 feb 21:56:37
Б Х
Пахтакор (Тошкент) бренд жамоа!!!!!!!!!
+1   
22 feb 20:47:00
Akbar Umarov
Tan olish kerak Paxtakor PFC har jabhada oldinda qoil
+1   
22 feb 20:23:48
Abdusalom Mirzayev
Ҳар хил ўйлаб топмасдан Пахтакорга сариқ ???? формани қайтаринглар бўлди.
   
23 feb 06:47:04
антакия
Reply to comment by Ўзбек футболининг муҳлиси
Битта нарсага ҳайрон қоламанда, нимага бизнинг клубларимиз бир ҳил рангдаги формадан фойдаланмайди. Биргина Пахтакор сўнгги 20 йилда сариқ-қора ( моя мечта) ҳаворанг (Capitalbank), Навбаҳор ҳам бир қарасанг сариқ, кейин қизил, кейин қўқ либосдан фойдаланиб ётибди.
Рахбариятга спонсорга кайси ранг ёқса шунга карабда, пулини тўлаган мусиқани заказ қилади дегандай
   
22 feb 20:37:44
Job Ir
Reply to comment by Ўзбек футболининг муҳлиси
Битта нарсага ҳайрон қоламанда, нимага бизнинг клубларимиз бир ҳил рангдаги формадан фойдаланмайди. Биргина Пахтакор сўнгги 20 йилда сариқ-қора ( моя мечта) ҳаворанг (Capitalbank), Навбаҳор ҳам бир қарасанг сариқ, кейин қизил, кейин қўқ либосдан фойдаланиб ётибди.
Чунки бизни жамоаларда кадрият йук. Тарихни хеч ким эсламайди кадриятларга содик буликмайди. Хар йили рахбар еки хоким узгарса рахбарларга екган ранг танланади
   
22 feb 20:20:43
Jons
Odil Ahmedov, Geynrih, Z.Tojiyevla o'ynagan yildagi formala chiroyli edi, Moya mechta yozuvi bor ediku, o'shanisi.
   
22 feb 19:46:34
Ўзбек футболининг муҳлиси
Битта нарсага ҳайрон қоламанда, нимага бизнинг клубларимиз бир ҳил рангдаги формадан фойдаланмайди. Биргина Пахтакор сўнгги 20 йилда сариқ-қора ( моя мечта) ҳаворанг (Capitalbank), Навбаҳор ҳам бир қарасанг сариқ, кейин қизил, кейин қўқ либосдан фойдаланиб ётибди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика