Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)
24 oct 19:40
News
Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)
Суперлига
26-тур
"Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (LIVE)
Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 19:00
Голлар: Ислом Кенжабоев 2', Жамбули Жигаури (Ислом Кенжабоев) 31'
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Дилшод Жуманиёзов
Захира ҳаками: Анвар Исмоилов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR: Найим Қосимов
AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова
Комиссар: Шерзод Ражабов
"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 9.Ислом Кенжабоев (17.Акмал Музаффаров, 70), 11.Жамбули Жигаури, 16.Асрор Ғафуров, 22.Шаҳзод Туропов, 23.Самандар Шукуриллаев, 70.Шоҳруз Норхонов, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 7.Даврон Анваров, 18.Фарҳод Бекмуратов, 19.Илҳом Кенжабоев, 33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев, 79.Диёр Рахматиллоев.
"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (11.Хислат Халилов, 70), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (99.Улуғбек Ҳошимов, 46), 55.Дмитрий Плетнёв (88.Марко Станоевич, 46), 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.
Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 8.Санжар Қодирқулов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 14.Баҳодир Насимов, 23.Беҳрузбек Облақулов.
Огоҳлантиришлар: Дмитрий Плетнёв (1), Ислом Кенжабоев (34), Анвар Ҳожимирзаев (38), Душан Мийич (43), Жаҳонгир Ўрозов (54).
70. "Динамо"да алмаштириш: Абдусаломов ўрнига Халилов туширилди.
70. "Қизилқум"да ўзгариш: Кенжабоев ўз ўрнини Музаффаровга бўшатиб берди.
69. Зарбааа! Ҳошимовнинг бош билан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди.
67. Зарба! Ҳожимирзаев бир ҳимоячини алдаб, дарвозан пойлади, Қувватов ўз ўрнида!
64. Ҳаволатиб узатилган кетма-кет тўплар навоийлик ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилмоқда.
59. Зарбааа! Марко Станоевич тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллашга уринди, аммо хавфли зарбага аниқлик етишмади.
56. Зарбааа! Раҳматуллаевнинг кучли зарбасини Неманов қайтаришга эришди!
54. Ўрозов қанотдан олдинга борган Раҳматуллаевга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди.
49. Зарбааа! Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбасини Қувватов дастлаб қўлидан чиқариб юборди, аммо кейин барибир ўзига бўйсундирди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. "Динамо"да 3 та ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Ҳошимов, Плетнёв ўрнига Станоевич, Фрайдей ўрнига Ўрмонжонов майдонга тушди.
Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус!
45+2. Зарбааа! Норхоновнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Душан Мийич Абдураҳмоновни йиқитиб, тезкор қарши ҳужумни тўхтатиб қўйди ва сариқ карточка билан жазоланди.

42. Ҳожимирзаев тўпга интилиш чоғида навоийликлар посбони Қувватовни бироз туртиб юборди. Бироқ ҳаммаси жойида, баҳс давом этади.
38. Ҳожимирзаев Туроповнинг оёғига тепди ва огоҳлантирилди.
37. Зарбааа! Фрайдейнинг кучли зарбасини Қувватов қайтарди!

36. Мезбонлар қарши ҳужумларда жуда фаол ҳаракат қилмоқда.
34. Ислом Кенжабоев Маҳамаджоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди.
33. Вадим Абрамов шогирдларидан фаолликни талаб қилиб, бақирмоқда.
31. ГОЛ! Кенжабоев алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, Жигаурини қулай нуқтага олиб чиқди. Жамбули дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда дарвозани ишғол қилди – 2:0!
29. Ҳожимирзаев Жуманқўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди.
28. Уууух! Кенжабоев деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозани нишонга олмоқчи бўлди, бироқ Кучеренко сўнгги паллада зарба йўлига тўғаноқ чиқди.
26. Зарбааа! Норхоновнинг яқин масофадан берган зарбасини Эдем Неманов бартараф этди!
24. Плетнёвнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп шерикларидан ўтиб кетиб қолди ва майдондан чиқиб кетди.
20. Зарбалар бўйича кўрсаткич – 2 га 3, тўпга эгалик қилиш фоизи эса икки жамоада ҳам 50% ни кўрсатмоқда.
17. Зарбааа! Жумабоевнинг кучли зарбасидан кейин тўп ҳам ҳимоячига тегди, ҳам уни дарвозабон тўсишга эришди!
13. Учрашув кескин курашлар остида давом этмоқда. "Динамо" гол ўтказганидан сўнг омадини фақат олдиндан изламоқда.
8. Уууух! Ричард Фрайдейнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ўта хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.
7. Кенжабоев Маҳамаджоновга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам жарим белгилади. Футболчилар ўзаро тортишиб ҳам қолишди.
2. ГОЛ! Ислом Кенжабоев олис масофадан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирди! Суппер-пуппер гол! Тўп дарвоза тўққизлигига "михланди"!
1. Дмитрий Плетнёв Шоҳруз Норхоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва дарҳол огоҳлантирилди.
1. Баҳс старт олди!

- Учрашув 19:00 да бошланади.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments