Latest news

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  2 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  6 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

“Келажагимиз умидлари” фестивали Фарғонада қандай кечмоқда? News

“Келажагимиз умидлари” фестивали Фарғонада қандай кечмоқда?

Фарғона шаҳрида давом этаётган “Келажагимиз умидлари” фестивали ёш футболчиларга бир олам қувонч бағшида этмоқда.

Олимпия заҳиралари коллежида бўлиб ўтаётган турнирнинг хар куни қизиқарли баҳсларга бой ўтяпти. Ёш спортчиларнинг ота-оналари ҳам мазкур фестивалга бефарқ бўлмаган ҳолда учрашувларни кузатиб, ўз фарзандларини олқишлар билан қўллаб-қувватлаб боришяпти. Албатта мана шундай жараёнлар футболни оммалашишида муҳим аҳамият кабс этади. Фестивални кузатар экансиз, ўйинлар чоғида  “Нефтчи” жамоасининг яқин ўтмишдаги таниқли футболчиларини ҳам учратишингиз мумкин. Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ўз фарзандининг ўйинларини мухлислар орасида томоша  қилган бўлса, Азиз Алижонов ҳамда Иқбол Акрамов сингари собиқ ярим ҳимоячилар мураббий сифатида ўз жамоаларига бошчилик қилишди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, “Нефтчи” собиқ футболчиси Иқбол Акрамов билан суҳбатлашдик.

– ЎФФ болалар футболи ривожи учун катта ишларга қўл ўрмоқда, – деб фикр билдирди Акрамов.

– Бу албатта таҳсинга сазовордир. Болажонлар учун жуда катта байрам бўлмоқда. Мана шундай фестиваллар учун ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджоновга раҳмат деймиз. Ёш футболчиларга фестивал ташкилотчлари томонидан совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Бу эса болаларни шод этмай қўймайди. Уларни футболга бўлган эътиборини янада оширади. Яхши футболчи бўлиб етишиб чиқса, давлат етарли даражада тақдирлаши ҳақида оз бўлсада тушунча пайдо бўлади. Насиб қилса, улар орасида янги Сервер Жепаровлар, Одил Аҳмедов сингари ўйинчилар етишиб чиқади.


Шунингдек, фестивал ҳақида мураббий Азиз Алижоновдан ҳам фикрларини сўрадик.

– Фестивал болажонларга бир олам қувонч тақдим этди. Уларнинг хурсандчилигини қаранг! Бола кўзида бундай фестиваллар катта турнирлардек кўринади. Ташкилотчиларга раҳмат – деди Алижонов.

 – Катта ўйинларда жавлон уриб тўп сургансиз. Бироқ бугунга келиб мана шундай жаччи футболчилар билан ишлаш жараёни қандай кечмоқда ? Қийинчиликлар йўқми ?


– 7 ёшли футболчига тактика қўлласангиз, барибир хеч нарсани тушунмайди. Тўпни ташлаб берсангиз ҳаммаси бирданига кетидан югуради. Ёш болаларга қаттиқ гапириб бўлмайди. Бир марта сал овозингизни кўтарсангиз бас, эртаси куни уни бошқа кўрмайсиз! (кулади) Шу сабаб машғулотларда ўзим ҳам ёш болага айланиб, улар билан ишлайман. Характерларига мослашишга уринаман. Бироз улғайса, позиция нима, ўйин пайтида қандай ҳаракатланиш лозим, барчасини секин-аста тушунтирамиз. Вақти келса, мураббийликни унутиб уларга ҳам ота ҳам она, яқин дўст бўламан. Болалар мураббийи шундай бўлиши лозим. Биз энди футболни бошлаган кезларимиз миллионлар ўйини учун бундай шароитлар бўлмаган. Ҳозир эса вазият тамоман ўзгарган. Ҳукуматимиз футболни ривожланиши учун ҳамма ишни амалга оширмоқда. Яқинда Фарғонага ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам ташриф буюриб вилоят футболига юқори баҳо бердилар. Бу албатта кишини хурсанд қилади, – дейди Азиз Алижонов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика