Latest news

01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  1 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:11"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  1 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  72 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради News

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради

Турнир ғолиби 50 миллион доллар мукофот пули олади, иштирок учун эса камида 10,5 миллион тўланади.

ЖЧ-2026да қатнашадиган ҳар бир жамоа кафолатланган тарзда камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, ФИФА кенгаши 2026 йилдаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун рекорд даражадаги 727 миллион доллар ажратган - бу 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига нисбатан 50 фоиз кўп. Маблағ иштирокчи аъзо ассоциациялар орасида тақсимланади, шундан 655 миллион доллар турнирнинг соврин жамғармасини ташкил этади.

ЖЧ-2026 ғолиби 50 миллион доллар, финалчи эса 33 миллион доллар мукофот пули олади. Бронза медали соҳиби 29 миллион доллар, 4-ўринни эгаллаган жамоа эса 27 миллион доллар ишлаб топади. Чорак финалчиларга 19 миллион доллардан, 1/8 финал иштирокчиларига 15 миллион доллардан, 1/16 финалга чиққанларга 11 миллион доллардан тўланади. Гуруҳ босқичидан чиқиб кетган иштирокчилар 9 миллион доллардан мукофот пули олади.

Бундан ташқари, ЖЧ-2026нинг ҳар бир иштирокчиси тайёргарлик харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион доллар олади. Шундай қилиб, ҳар бир ассоциация турнирда иштирок этгани учун камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади.

Маълумот учун, Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.


Rating: +4   

Comments

   
17 dec 23:00:37
Алёш ака
Қачон чиқди Узбекистон
   
17 dec 22:25:47
Job Ir
Малумот учун Узбекистон тарихда илк бор жахон чемпионатига чикди. Шуни айтишмаса билмас эдик зур хабар яхшиям шу ерда езишибди. Койил зур офарин
   
17 dec 21:31:28
Адхамжон Низамов
Демак,Узбекистон гурухдан чикса 12,5 миллион доллар олар экан.
   
17 dec 21:13:16
Behzod_Uzbekistan
Хабарни энди 2 марта ёздиларинг. Яна 3-4 марта куйиб турила хар 5-10 минутда биттадан
   
17 dec 20:50:44
QosimNozimBavariyaChmpn
10.5 mln $ kirim bor. Marojni yeb kelsayam foyda
   
17 dec 20:46:49
Abdusalom Mirzayev
Мазгилар, чарчадийларми дейман, шу мақолани 5 пост пастда берилдику, такрор нега керак.
   
17 dec 20:45:51
assassin
Чорак финалгача борган командага 55 млн накдаканда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика