Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди
16 feb 00:02
News
Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди
Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва жуда фаол бўлди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва 66-дақиқада захирага олинди. Баҳс 2:3 ҳисобидаги "Бешиктош" фойдасига ҳал бўлди. Ғалаба голини 90+6 дақиқада Мустафа Хекимоглу урди.
“Истанбул Башакшехир” 22-турдан сўнг Туркия Суперлигасида 33 очко билан олтинчи, “Бешиктош” эса 40 очко билан бешинчи ўринда жойлашган. Етакчи “Галатасарой” ҳисобида 55 очко бор.
Голлар хронологияси:
36-дақиқа. Ўйинда ҳисоб очилди. Меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан сўнг "Башакшехир" ҳужумчиси Дэви Зельке рақиб дарвозасини ишғол қилди.
43-дақиқа. Навбатдаги гол ҳам рақиб хатосидан сўнг киритилди. Гол муаллифи — О Хён Гю ("Бешиктош")
58-дақиқа. Оркун Кўкчу шеригининг ажойиб узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва "Бешиктош"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди
88-дақиқа. Бертуғ Йилдирим тўпни боши билан "Бешиктош" дарвозасига жойлаб қўйди. 2:2 (!)
90+6-дақиқа. Захирадан ўйинга қўшилган "Бешиктош" ҳужумчиси Мустафа Хекимоглу "Башакшехир" дарвозасини ишғол қилди






















Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
Roma qanday xujumchidan ajralganini bilsin.