Latest news

21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  2 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  7 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  3 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  14 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  13 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3

Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади" News

Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Бугун бизга омад етишмади. Вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Бугун ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимиз туфайли ёшларга ҳам имкон бердик. Имкониятларини чамалаб олдик, синовдан ўтказдик. Ёмон ҳаракат қилишмади, айтиб ўтганимдек бизга омад етишмади.

"Насаф" яхши шаклланган жамоа. Таркибида кучли ижрочилар бор. Қўқонда эсган шамол ҳам ҳар икки жамоанинг ўйинига таъсир кўрсатди.

- Голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бунда фақат дарвозабонни айбламаган бўлардим. Голда ҳамманинг хатоси бор. Ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар, зарбагача қўйиб бердик. Дарвозабондан ҳам хато бор, лекин айб тўлиқ унда эмас. Зарба берилган вақтда тўп йўналиши ўзгарди, бу дарвозабонни чалғитди. "Насаф" бизнинг жарима майдонимиз атрофида хавфли вазиятлар яратишига тайёр эдик. Шундан бошқа вазиятларда биз уларга имкон бермадик.

- Кубок қуръасига муносабатингиз қандай? Масалан, кимдир уйда, кимдир сафарда кўпроқ ўйнашига фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз қолган иккита ўйинни сафарда ўтказамиз. Регламаент шундай ва биз уни ҳурмат қиламиз. Лекин барибир ҳар бир жамоа сафарда ҳам ўйнайди, тўлиқ уйда ўйнамайди.

Бизга Суперлига йўлланмаси вазифаси қўйилган. Эндиликда бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз. Бироқ бу кубок ўйинларига эътиборсиз эканимизни англатмайди. Бизнинг вазифамиз шу, ўйин борми, майдонга чиқдикми, демак ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика