Latest news

22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:25АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:1 (матнли трансляция)  7 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  36 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  1 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  7 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди News

Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Суперлига. 29-тур

"Пахтакор" – "Насаф" 1:0

Тошкент. "Жар" стадиони. 18:15 

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Жасур Мухторов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Розиябону Юсупова

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: 1:0 – 45+4, Игорь Сергеев (Башар Ресан)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 11.Игорь Сергеев (7.Ҳожиакбар Алижонов, 79), 15.Ҳожимат Эркинов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Башар Ресан (10.Азиз Турғунбоев, 59), 22.Умар Адҳамзода, 50.Фламарион, (18.Бобир Абдихолиқов, 86), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 19.Жонатан Луис, 20.Дилшод Абдуллаев, 41.Фазлиддин Зуҳриддинов, 42.Сардор Мирқобилов, 56.Муҳаммаддиёр Маърифалиев, 94.Брайан Риаскос.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Аденис Шала, 9.Жавоҳир Сидиқов (34.Шерзод Насруллаев, 57), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов, 18.Ҳусайн Норчаев (22.Игорь Голбан, 83), 24.Сардор Баҳромов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 77.Ойбек Бозоров (19.Стефан Чолович, 57), 92.Умар Эшмуродов (2.Алибек Давронов, 46)

Захира: 1.Олександр Воробей, 17.Суҳроб Нуруллоев, 20.Юсуф Отубанжо, 55.Диёр Абдуназаров.

Огоҳлантиришлар: Драган Черан (45+6), Зафармурод Абдираҳматов (63), Ҳожимат Эркинов (64), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (83), Стефан Чолович (90+1)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. Чолович қўполлик учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

90+4. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

90. Алижоновнинг зарбасини Неъматов қайтарди.

87. Чераннинг зарбасини Назаров қайтарди.

86. "Пахтакор"да ўзгариш.

84. Муҳиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Назаров қайтарди.

83. "Насаф"да ўзгариш.

79. "Пахтакор"да ўзгариш.

79. "Насаф"нинг жаримадан узатмаси бесамар якунланди.

77. Зарба! Чолович томонидан йўллаган зарбани Назаров қайтарди.

75. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини Назаров эгаллади.

71. Бурчак узатмаси Сергеевнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

70. Абдумажидов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, пас берди, Неъматов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

69. Ҳамдамов ўйииндан ташқари ҳолатда.

63. Абдираҳматов Эркиновга нисбатан фол ишлатгани учун огоҳлантирилди. Шунингдек, жанжал юзага келишида сабабчилардан бўлган Эркиновга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

62. "Пахтакор" футболчиси офсайдда қолди.

59. "Пахтакор"да ўзгариш.

57. "Насаф"да икки ўзгариш.

53. Муҳиддиновнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

48. Ҳамралиев Норчаев билан тўп учун курашда шикастланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+6. Черан ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

45+4. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди! Сергеев чап қанотдан узатилган тўпни бош билан "Насаф" дарвозасига жойлади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

43. Хавфли вазият! Ҳамдамовнинг жаримадан узатмасини шериги зарбага айлантирди, тўп дастлаб дарвоза устунига тегиб қайтди, иккинчи уринишда Ғайбуллаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

41. Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан узатмасини Эркинов бош билан дарвозага тўғрилашга уринди, аммо унга аниқлик етишмади.

35. Адҳамзоданинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ.

32. Саитовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

29. Эркинов ва Неъматов тўп учун курашда тўқнашиб кетди.

28. Чап қанотдан узатмани Черан дарвозага тўғрилашга ҳаракат қилди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

26. Бозоровнинг олисдан йўллаган зарбасини Назаров эгаллади.

22. Бурчак узатмасидан сўнг Фламарион тўпга бош билан зарба йўллади, Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтарди. "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг иккинчи уриниши ноаниқ якунланди.

22. "Пахтакор"нинг хавфли ҳужумини Муҳиддинов бартараф этди.

20. Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

15. Саитовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

13. "Насаф" хавфли ҳужум ташкил этди, аммо якуний зарба йўллай олмади.

11. Эркинов чап қанотдан рақиб жарима майдонига кирди, бироқ тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

10. Ҳамдамов бурчак зарбаси ишлади.

6. "Пахтакор" ҳужумда фол ишлатди.

5. Вазиятни ВАР орқали кўриб чиққан бош ҳакам пенальти белгилаш қарорини бекор қилди.

2. Эркинов "Насаф" жарима майдонида йиқитилди, ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди. Шала қўполлик қилган.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Насаф" қизил либосларда тўп тепади.

Rating: +16   

Comments

+1   
22 nov 22:59:50
Sayfuddinovich86
Reply to comment by PAKHTAKOR CHEMPION
sanga oxshagan xamqishlolarini ish bilan taminlab qoyganman xovotir oma panji quvondiq tesha chori xullas 15 tacha bor
O'qigin, ukam.
Sanga o'xshagan hamqishloqlaringni ish bilan ta'minlab qo'yganman. Xavotir olma. Panji, Quvondiq, Tesha, Chori... xullas, o'n beshtacha bor. Ko'ryapsanmi, qancha xato qilgansan? Yaxshisi yozmagin, o'zingni sharmanda qilib.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика