"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди
23 nov 16:58
News
"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди
Франция чемпионати 13-тури доирасида "Марсель" сафарда "Ницца" билан баҳслашди.
Ҳар жабҳада устунлигини кўрсата олган меҳмонлар йирик ҳисобда (5:1) зафар қучди.
Жамоа сафида Мэйсон Гринвуд ажралиб турди десак, муболаға бўлмайди. Иккита гол урган Гринвуд клуб либосидаги тўплари сонини 30 тага етказиб олди. Бу натижа эришиш учун Мэйсон "Марсель" тарихида учинчи энг кам вақт сарфлади. Фақатгина икки футболчи швециялик Гуннар Андерссон (34 ўйин) ҳамда югославиялик Йосип Скоблар (38) англияликдан тезроқ бу кўрсаткичга ета олишган.
Франция чемпионати кейинги турида "Марсель" ўз уйида жанубдаги қўшни "Тулуза"ни меҳмон қилади. Мазкур беллашув ноябрь ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтиши режа қилинган.
Link :
Source : ole.com.ar
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
03:00
ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар 9
19:55
Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади 0
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments