Latest news

23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  23 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  16 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  21 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  6 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4

Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди News

Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди

Хабарингиз бор, бўлажак мундиалга АҚШ, Канада ҳамда Мексика мамлакатлари мезбонлик қилади.

Гаити терма жамоаси 52 йил ўтиб, илк бор (тарихида иккинчи марта) мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди. Бироқ ушбу терма жамоа мухлислари АҚШга киришда муаммоларга дуч келадиган кўринади. 

Гап шундаки, шу йилнинг июнь ойида Дональд Трамп 12 давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқловчи ҳужжатга имзо чекканди. Бундай ҳаракат миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар эканлиги таъкидланганди. Рўйхатдаги давлатлар орасида Гаити давлати ҳам бор.

Энди эса барчаси расман ўз тасдиғини топди — президент Дональд Трамп администрацияси қарорга ўзгартириш киритмаслиги ва у ёки бу давлат учун истисно қилинмаслигини маълум қилди.

Бошқа томондан бу қарор терма жамоа аъзолари ва АҚШда истиқомат қилувчи гаитиликларга таъсир қилмайди. Қўшма штатларда эса гаитиликларнинг каттагина диаспораси бор. Демак, Гаити терма жамоаси мундиалда буткул мухлисларсиз қолиб кетмайди.

Гаити тарихда биринчи ва ҳозирча ягона марта 1974 йилда жаҳон чемпионатида иштирок этган. Гуруҳнинг учала ўйинида ҳам мағлуб бўлган бўлсада, гаитиликлар 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишни уддалаган.


Хорижий манбалар асосида тайёрланди

Rating: -8   

Comments

+2   
23 nov 17:46:38
ОМАДБЕК
Бизни мухлисларни кўпи қолиб кетса керак, шундоғам қанчадан қанча фуқароларимиз ёввойи хайвонларга ем бўлсаям Мексика орқали ноқонуний борган.
+2   
23 nov 17:42:18
Шухрат Каюмов
Узбекистонга берармикин
+2   
23 nov 17:19:06
Faxriddin Aliyev
Bunaqangi cheklivlar qiladigan boʻsa bermaslik kerak
+2   
23 nov 16:51:13
REAL MADRID
Эронлик мухлислар масаласи нима бўлди?
+1   
23 nov 21:15:09
Alijon Baxronov
Спортни ҳам сиёсат қиливордилар.
+1   
23 nov 18:55:15
Аброрхон Ахмедов
Reply to comment by Faxriddin Aliyev
Bunaqangi cheklivlar qiladigan boʻsa bermaslik kerak
Тўппа тўғри!
+1   
23 nov 17:48:23
Менку Мен
?
   
24 nov 07:51:58
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by REAL MADRID
Эронлик мухлислар масаласи нима бўлди?
Эрон футболчиларигаям, тақиқ қўйилган. Шунинг учун ФИФА эронни гуруҳ ва плей офф ўйинларини. АҚШга тушиб қолмаслик чораларини кўриб чиқиябди!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика