Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"
23 nov 20:33
News
Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"
"Шуни таъкидламоқчиманки, Элит ОЧЛда барча рақибларнинг даражаси юқори. Эртага бизни яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки, йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олдик ва ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", – деди Рўзиқул Бердиев эртанги учрашувдан олдин.
"Яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Насиб қилса, мухлисларимизни хурсанд қиламиз ва уч очкони қўлга киритамиз", – деди Абдувоҳид Неъматов.
- Жамоа Элит Лигада тўрт учрашув ўтказди. "Трактор"нинг қолган рақиблардан фарқи қандай?
- "Трактор"да номдор ўйинчилар камроқ бўлиши мумкин, аммо улар жамоа сифатида жуда кучли. Терма жамоа футболчилари ва легионерлар кўп. "Трактор" индивидуал жиҳатдан эмас, жамоавий ўйинга кўпроқ урғу берадиган жамоа. Аввалги рақибларимиздан фарқи шу деб ўйлайман.
- Абдувоҳид Неъматовга савол. Эронга қарши яқинда ўйнадингиз. "Трактор" сафидаги қайси футболчилар "Насаф" дарвозасига кўпроқ хавф солиши мумкин деб ўйлайсиз?
- Хавфни бир кишидан кутмаймиз. Имкон қадар ҳар бир футболчига эътиборли бўлишга ҳаракат қиламан.
- "Насаф"нинг руҳий ҳолати қандай? Йўқотишлар йўқми?
- Ҳозир биз оғир жараённи ўтказяпмиз. Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз. Йигитларга ҳам буни тушунтирдим. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун, ғалаба қозонишга интиламиз. Баъзи бир футболчиларимизда енгил жароҳат бор. Эртага ҳар бир футболчи майдонда максимал ҳаракат қилади деган умиддаман. Ушбу мусобақада ҳали имкониятларимиз бор.
- Абдувоҳид Неъматовга савол. Эртага сиздан юқори даражадаги ўйинни кутсак бўладими?
- Насиб қилса, албатта.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф"нинг "Трактор"га қарши ўйини эртага 18:45 да бошланади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments
Кетиш вактинг келди берди
Олга Насаф
Насаф доим юкори натижалар учун курашиб кубокларни ютиб мухлисларини ургатиб куйган! Энди уша мухлисларга Рузикулни кераги булмай колибти... куллаш деган нарса йук бизни халкимизда, йикилсанг устингдан тепишга биринчи уринда турса керак...