Latest news

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  4 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  11 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  42 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда News

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда

Tags :  Бухоро
2025-йилги мавсумда “Бухоро” футбол клуби Суперлига доирасидаги уй учрашувларини Тошкент шаҳрида ёки рақиб жамоа майдонида ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ “Бухоро”нинг уй учрашувлари учун Бухоро футбол академияси майдонини тайёр ҳолатга келтириш режалаштирилганди. Бироқ майдоннинг ёритиш тизими ҳозирга қадар Лига талаб қилган кўринишга келтирилгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, клуб фақатгина Ўзбекистон кубоги доирасидаги уй учрашувларинигина мана шу майдонда қабул қила олмоқда. 

Эндиликда футбол майдони ҳолати юзасидан ҳам хавотирлар мавжуд. 2022-йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Бухоро шаҳрида ўтказилган бўлиб, унинг арафасида Лига раҳбарияти вилоят футболи учун масъул шахслар билан учрашув ўтказган ҳамда майдон масаласида фикр алмашганди. Қўшимчасига, стадион ва майдонни расмий учрашувларга қай тартибда тайёрлаш кераклиги тўлиқ кўрсатиб берилган, парвариш учун маҳаллий мутахассисларни ўқитиш мавзуси ҳам кун тартибидан жой олган.  

Шунга қарамай, ўтган давр давомида Бухородаги футбол майдонларини парвариш қилиш учун на маҳаллий мутахассис тайёрланди ва на бошқа мутахассислар билан ишлаш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, стадион парвариши учун Лига талаб қилган бирорта техника сотиб олинмади. Айни вақтда майдон майсаси учун зарур бўлган озуқа ҳам мавжуд эмаслиги, майдон парвариши етарли даражада амалга оширилмаётганидан келиб чиқиб, футбол академияси майдонининг ҳолати ҳам кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. 

Жазирама кунлар яқинлашиб келаётгани, бу вақтда майдон ҳолатини ушлаб туриш янада мураккаб кўриниш олишидан келиб чиқиб, Лига футбол майдонига эътиборни профессионал даражага олиб чиқишни тавсия қилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика