Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Бугун "Насьонал", шунингдек, 1966 йилги Тошкент зилзиласи рўй берган сонияларда "Пахтакор" стадионида гол урган Тожиров таваллуд топган кун! News

Бугун "Насьонал", шунингдек, 1966 йилги Тошкент зилзиласи рўй берган сонияларда "Пахтакор" стадионида гол урган Тожиров таваллуд топган кун!

Бугун "Пахтакор" жамоасининг ўтган аср 60-йилларидаги яна бир машҳур футболчиси, ўзига яраша тарихий голлар муаллифи Владимир Тожиров таваллуд топган кун.

Агар бугун Владимир Ҳасанович ҳаёт бўлганида 79 ёшни қаршиларди. Тожиров бироз аввал ҳикоя қилганимиз яна бир "Пахтакор" афсонаси Юрий Пшеничников билан бир йилда, бир кунда дунёга келган эди. 

Владимир Тажиров 1940 йилнинг 2 июнь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. "Меҳнат резервлари" жамоаси таркибида футболчилик фаолиятини бошлаган. Фаолиятининг ёрқин йилларини "Пахтакор" сафида ўтказган. Владимир 7 мавсум давомида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 1967 йилда Москванинг "Локомотив" клуби шарафини ҳимоя қилган. Футболчилик фаолиятини "Фрезер" (Москва) ҳаваскорлар клубида якунлаган.

СССР чемпионатларида жами 225 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган. Володя фаолиятини ҳимоячи сифатида бошлаб, ярим ҳимоячи амплуасида тугатган. Владимир "Пахтакор" таркибида Валерий Мухин билан ажойиб тандем ҳосил қилганди. 

Унинг икки голи шубҳасиз, фаолиятини безайди. 1964 йилда "Пахтакор" Тошкентда Уругвайнинг 25 карра чемпиони "Насьональ" клубини қабул қилади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Монтевидео клуби Европа турнесидаги кетма-кет ғалабалардан сўнг айнан Тошкентда мағлубият аламини тотиб кўради. Эргаш Каримов иштирокидаги "Учрашув" фильми ёдингизда тушдими? Ўша тарихий ўйиндаги ҳисобни меҳмонлар очишган. Тожиров эса ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан мувозанатни тиклаган. Иккинчи бўлимда Валерий Любушин ғалаба тўпини киритган. 

Иккинчи тарихий гол. 1966 йилнинг 26 апрель куни Тошкентда кучли зилзила рўй берган. Айнан зилзила чоғида "Пахтакор" жамоаси 50 000 мухлис кўз ўнгида Минскнинг "Динамо" клубини қабул қилаётган бўлган. Ўшанда учрашувдаги ягона голни бугунги қаҳрамонимиз ўз ҳисобига ёзиб қўйган эди. Уч ҳимоячи қуршовида турганига қарамай, Володя ҳаммадан баланд сакраб, боши билан дарвозани ишғол қилганди. 

Владимир Тожиров 2011 йилнинг 17 апрель куни Москва шаҳридаги Тихорецк бульвардаги уйида вафот этган. Унинг Станислав (1964 йилда туғилган) исмли ўғли ва Дмитрий (1984 йилда туғилган) исмли невараси бўлган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика