"Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди" - Льорис "Тоттенхэм"дан кетишини маълум қилди
04 jun 2023 14:47
News
"Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди" - Льорис "Тоттенхэм"дан кетишини маълум қилди
Гарчи амалдаги шартномаси бўлса-да, посбон ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Янги мавсум олдидан "Тоттенхэм" таркибида инқилоб бўлиши кутилмоқда. Айни дамларда жамоа ҳужумчиси Харри Кейннинг ҳам ёзда кетиши кутилмоқда.
Тажрибали посбон "Get French Football News" нашрига берган интервьюсида Лондон клубидаги фаолияти якунланганини ва жамоадан кетишга ҳозирланаётганини айтди.
"Клуб ёки мен учун муҳим паллаларга етиб келдик. Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди. Қандайдир янгиланишларни истаяпман.
Айни имкониятларимни солиштириб кўряпман. Шу билан биргаликда шартномам борлигини ҳам биламан. Бироқ футболда келажакда нима бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин".
Льорис 2012 йилдан буён "Тоттенхэм" таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган 11 йил давомида у 447 ўйинда қатнашиб, 151 қуруқ ўйин ўтказди.
36 ёшли француз "Тоттенхэм"да сардорлик ҳам қилаётганди. Унинг клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор.
Comments