Latest news

08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  7 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3

Акром Комилов: "Насаф" бизга яхшигина қийинчилик туғдирди" News

Акром Комилов: "Насаф" бизга яхшигина қийинчилик туғдирди"

Кеча Суперлига 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз уйида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув якунланганидан сўнг, "қалдирғочлар" ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бундан аввал бўлиб ўтган 3та оғир ўйинда мағлуб бўлдик. Ўзимизга келишимиз қийин бўлди. Мураббийларимиз бизга керакли кўрсатмаларни берди ва "Насаф" билан ўйинда нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз кераклигини айтишди. "Насаф"га қарши баҳсда ҳужумда ва ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. 

Шуни эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Бир кишини алоҳида кўрсатмаган бўлардим. "Насаф" жамоасида ҳар бир позицияда яхши ўйин кўрсата оладиган футболчилар бор. Шунинг учун уларда ҳам, бизда ҳам жамоавий ўйин кучли. Шу сабабли "Насаф" бизга яхшигина қийинчилик туғдирди", - дейди Акром Комилов.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика