Latest news

13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  0 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  4 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  19 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  70 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  34 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0

25-турда ҳакамлар хато қилишдими? Экспертимиз таҳлили давомида бир нечта баҳсли вазиятлар юзага келди News

25-турда ҳакамлар хато қилишдими? Экспертимиз таҳлили давомида бир нечта баҳсли вазиятлар юзага келди

Ҳакамлар бўйича экспертимиз, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 25-тур ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди.

"Сурхон" – "Динамо" (ВИДЕО)

Кўк либосдаги ўйинчи тўп учун курашишга улгурмасдан, одатий қоидабузарликни амалга оширди. Пенальти тўғри белгиланди.


"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (ВИДЕО)

Агарда қўполлик содир этилмаганда, ҳужум қилаётган томон 3 га 2 ўйинчи нисбатида устунликка эга бўларди, бу эса хавфли вазият содир этилишига замин яратарди. Хавф туғдириши мумкин бўлган ҳужумни бузгани учун сариқ карточка тўғри кўрсатилган.


"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (ВИДЕО)

Оқ либосдаги ҳимоячи тўпни бурчак томон тепиб юборади, кейинги ҳаракатлар эса табиий жараён ҳисобланади, сабаби бу тўқнашувдан қутулишнинг иложи йўқ эди, шу боис ўйин давом эттирилиши лозим.


"Насаф" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Ҳакам яхши ҳолатда бўлса-да, аввалига ҳеч қандай карточка кўрсатмагани ажабланарли. Вазиятни аниқ баҳолаш қийин, менимча, қўполлик қизил карточкага яқинроқ эди. Оёқнинг кафт қисми кўтарилган ҳолда рақибга ташланилган. Бу ҳолатда қизил либосдаги ўйинчи оёғининг ҳимояланмаган қисмига жароҳат етказиши мумкин эди. Шунингдек, у рақибнинг таянч оёғига ташланди, бу эса жароҳат олиш имкониятини оширади.


"Насаф" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Идрок қилиш қийин бўлган вазият. Биринчидан, дарвозабон саломатлиги учун хавфли равишда бошини қуйи эгганча тўпга ташланди. Ҳужумчи биринчи бўлиб тўпга ўйнагани учун дарвозабон жазоланиши керак. Ҳужумчи оёғини нормал баландликка кўтарди. Лекин бу ерда сариқ карточкадан бошқа нарса ҳақида гапириб бўлмайди, бунга ҳеч қандай мезон йўқ.


"Пахтакор" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

Голни аниқлаш технологиясисиз бу вазиятни аниқ баҳолаб бўлмайди, аммо иккиламчи белгилар ҳимоячининг чап оёғи чизиқда эканлигини кўрсатади, лекин ўнг оёқ эса дарвоза ичкарисида эди ва тўп айнан ўша ердан қайтарилди. Ҳимоячидаги ўнг оёқ ҳолатидан келиб чиқиб, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганини тахмин қилиш мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика