Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти
04 oct 12:50
News


Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти
✅ "Андижон" - ОКМК
Ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, "Андижон" дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатилганини қайд этди. ОКМК ҳужумчиси қўлида тўп билан ҳавода турган дарвозабонга тегиб кетди. Тўғри қарор - ҳужумда қоида бузилиши.
✅ "Андижон" - ОКМК
ОКМК ўйинчиси тўпни дарвозабондан ўтказди, шундан сўнг "Андижон" ҳимоячиси билан минимал тўқнашув юз берди, аммо бу ҳужумчи футболчининг кейинги ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Фикримизча, ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.
✅ "Қўқон-1912" - "Бунёдкор"
"Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга ўйнамоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида хатога йўл қўйди. "Қўқон-1912" ҳужумчиси тўпга биринчи етиб борди, ҳимоячи эса рақибининг оёғини "тепиб юборди". Ҳакам мураккаб вазиятда хатога йўл қўйди, чунки ҳаракатда ким биринчи бўлиб тўпга тегаётганини кўриш жуда қийин эди. Бироқ ВАР тўғри аралашиб, ҳакамни видеотакрорни кўришга чақирди. Тўғри қарор - интизомий чоралар қўлламасдан пенальти белгилаш.
✅ "Пахтакор" - "Сурхон"
Назаримизда, ҳакам пенальти белгилашда хатога йўл қўйди. "Сурхон" жамоаси ўйинчиси тўп томон эмас, балки рақиб томонга оёғини қўйиб, тўқнашув ташаббускори бўлди. ВАР текширувидан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди, чунки 7-рақамли футболчи тўп узатилган пайтда ҳимоячиларга нисбатан дарвоза чизиғига яқинроқ жойлашганди. Тўғри қарор – эркин зарба белгилаш.
❌ "Динамо" - "Шўртан"
"Шўртон" ўйинчиси зарбани тўсишга уринди, бироқ "Динамо" ҳужумчиси дарвозага зарба берганидан сўнг, у бепарволик билан қоидани бузди: яккакураш оқибатларини ҳисобга олмасдан, ортдан рақибининг оёғига зарба берди. Тўғри қарор – 11 метрлик жарима зарбаси ҳамда қўпол ўйин учун сариқ карточка.
❌ "Машъал" - "Бухоро"
"Бухоро" жамоаси ўйинчиси позиция учун курашаётганда қўлини рақиб олдига чиқарди ва тирсаги билан рақибнинг юзига тегиб кетди. Бунда атайин зарба бериш ёки ортиқча куч ишлатиш кузатилмайди. Бизнингча, бу вазиятда ҳакам қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиб, жарима зарбаси белгилаши лозим эди. ВАР тизими эса ноўрин аралашган. Ҳакам ўйинчига қизил карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйди.
Шу тариқа, Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар иккита жиддий хатога йўл қўйишди.
Similar news

Comments
Бу – оддий танқид эмас, балки МАНИПУЛЯЦИЯ:
– фақат салбий жиҳатларни кўрсатиш;
– қиёслаш орқали янги мураббийни қадрсизлантириш;
– Ҳақиқий маълумотсиз шубҳа уйғотиш.
Биз бундай ёндашувларга берилмаслигимиз керак. Миллий жамоа – ҳаммамизнинг жамоамиз. Ҳар қандай мураббий ҳам аввало шу юрт шарафи учун меҳнат қилади.