Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради
11 dec 14:42
News
Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради
У ўзининг илк уринишидаёқ "Сурхон" ва "Андижон" сингари Суперлига клубларини Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборишга эришди ва мусобақанинг 1/8 финал босқичига қадар етиб келди.
"Лочин", шунингдек, Биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичига қадар етиб борди. Учрашувларни ташкил этиш, жамоа билан ишлаш ва бошқа жабҳаларда Қарши давлат университети йил аввалидаги келишувларга тўлиқ риоя қилганлигини эътироф этиш лозим. Қайд этиш керак, шу йилнинг 7 апрель куни университет ректори Дилмурод Набиев Лига офисига ташриф буюрган ва икки томон ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишув имзоланганди.


Шу асосда Қарши давлат университети ҳудудида жойлашган стадионни катта учрашувларга тайёрлаш ишлари бошланди. 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қаршида бўлиб, "Лочин" ўз уй учрашувларини ўтказиши учун мўлжалланган стадиондаги таъмирлаш ишлари билан танишди.
Айни вақтда стадион трибуналари, жамоалар ва ҳакамларнинг кийим алмаштириш хоналари, комиссар ва тиббиёт хоналари, матбуот анжумани зали тўлиқ янгидан таъмирдан чиқарилмоқда. Учрашув давомида келажакда стадионда VAR тизими фаолият олиб бориши эҳтимоли ва ўйинларни телетрансляция қилиш масаласи, бу йўлда трибуна ости ва майдон атрофини кабеллаштириш, келажакда стадион прожекторлари қандай тартибда ўрнатилиши каби масалалар муҳокама қилинди.



Қарши давлат университетига қарашли ўйингоҳ майдони Лига талаби асосида дренаж ва суғориш тизимларини ўз ичига олган. Майдоннинг икки четида трибуналар мавжуд бўлиб, у умумий ҳисобда 1 400 нафар томошабинга мўлжалланган. Ҳудудда келажакда қолган икки томон учун ҳам трибуналар ташкил этиш имконияти мавжуд. Мўжаз арена келаси йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Стадионнинг ўқув биноларига яқин эканлиги келажакда "Лочин" жамоаси университетнинг ажралмас қисмига айланиши ва талабларнинг учрашувни бевосита кузатиб бориши каби масалаларга қўшимча имкониятлар беради.
Айни вақтда Лига "Лочин" жамоасининг Про лигада иштирок этиши юзасидан ҳужжатларни тайёрламоқда. Мазкур масала тўлиқ ҳал этилса, тарихий воқеа Лига расмий саҳифаларида расман эълон қилинади. Университет стадиони тайёр ҳолатга келгунига қадар эса "Лочин" рақибларини Қаршидаги "Геолог" стадионида қабул қилиши кўзда тутилган. Мазкур масала Шўртан газ-кимё, университет ва Лига ўртасида келишилиниши белгиланган.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments