Latest news

13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  50 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  4 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0

Виктор Карпенко: “2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз” News

Виктор Карпенко: “2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз”

“Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенкога ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳамрохлик қилди.


- Виктор Карпенко: Аввало, бизни илиқ кутиб олишгани учун “Ал-Айн” клубига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Рақибимиз Осиёнинг бугунги кундаги энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Буни улар кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этиб, исботлаб қўйишди. Лекин биз рақибни ҳурмат қилсак-да, уларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар қандай жамоа ўйиндан олдин ғалаба қозониш ҳақида ўйлайди. Қолгани майдондаги курашдан кейин маълум бўлади. “Бунёдкор”нинг бугунги ҳолатдаги энг асосий эътибори ички мусобақаларга қаратилган. Бироқ 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигасини ҳам муносиб якунлаб қўймоқчимиз. Эртага клубимиз обрўси учун курашамиз.  Барқарор ўйин кўрсатиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак мақсадимизга эришамиз. “Ал-Айн”нинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Ўз навбатида рақиб ҳам бизни кузатгани табиий. Ўйлашимча, эртага имкониятлардан оқилона фойдаланган жамоа ғалаба қозонади, - дейди Виктор Карпенко.


- “Ал-Айн” жуда кучли рақиб. Шундай бўлса-да, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Таркибимизда ёш футболчилар кўп. Лекин тажрибали рақибларимиздан чўчимаган ҳолда курашга тайёрмиз, дея оламан.  Эртанги учрашув натижаси иккала жамоа учун аҳамиятсиз бўлса-да, барибир ўртада халқаро учрашув деган мақом бор. Ортимизда бизга ишонч билдираётган мухлисларимиз бор. Ватанимиз шаъни, клубимиз обрўси учун тўп тепамиз, - дейди Отабек Шукуров.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика