Latest news

08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  0 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  0 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  146 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  2 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик" News

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Насаф" (2:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор" танаффусга қадар ҳеч қандай босимсиз ўйнади. Хато туфайли гол ҳам ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса фаоллашдик ва вазиятлар ярата бошладик. Бугун ғалабага яқин келгандик, агар пенальтидан фойдалана олганимизда. Бироқ пенальтидан кейин "Бунёдкор" ўз вазиятига эга бўлди. Бугун очиқ ўйин бўлди", - деди Рўзиқул Бердиев баҳс якунлангач.

- "Насаф" анча вақтдан сўнг илк марта очко йўқотди. "Ал Ҳилол"га қарши ўйин жамоага таъсир қилдими? Яъни футболчилар тўлиқ тикланиб улгурмагандек...

- Чарчоқ борлиги сезилди. "Бунёдкор" биринчи бўлимда анча тетикроқ эди. Танаффусдан кейин эса икки жамоанинг жисмоний ҳолати тенг бўлиб бўлгани биз сал енгилроқ ҳаракатландик. Сўнгги учрашувларда асосий футболчиларимизни жароҳат туфайли йўқотяпмиз. Бугун Шароф жароҳат олди. Ўтган ўйинда Жавоҳир. Бундай нохуш вазиятдан чиқиб кетишимиз керак.



- Биринчи бўлимда ҳисоб тенг бўлиб турганида "Бунёдкор" ҳимоячилари ўз дарвозаси яқинида пас ўйнади. "Насаф" футболчилари эса ўша вазиятда умуман рақибга босим қилмади. Бунга сабаб нима? Жамоа юқори прессинг қўллаётганида "Бунёдкор" узун паслар орқали ҳужумга ўтиб кетиш хавфи бормиди?

- Рақибга ҳар доим босим ўтказиш керак. Биз эса рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик. "Бунёдкор" бемалол позицион ҳужумларини бошлай олди. Шу сабабли ҳисобни очди ҳам. Иккинчи бўлимда эса схемани ўзгартирдик. Йигитларга ютқазишга ҳаққимиз йўқлигини таъкидладик.

- Неъматов сўнгги учрашувларда кўп хатоларга йўл қўйди. Неъматовга рақобатчи йўқлиги бунга сабаб эмасми?

- Таваккал қилишга ҳаққимиз йўқ. Воробей анча вақтдан буён ўйин амалиётисиз. Нафақат Абдувоҳид, балки бошқа футболчиларимизнинг ўйинида ҳам пасайиш сезилмоқда.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика