"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида
16 feb 16:59
News
"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида
16 февраль куни "Насаф" клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 8-тури доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" жамоаси билан куч синашади.
Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.
"Шаржа" жамоаси 60 йиллик тарихга эга. Клуб 1966 йилда ташкил топган.
Жамоага мухлислар томонидан The King Sharja ("Шаржа шаҳрининг қироллари") деган лақаб берилган.
Клуб ўз уй учрашувларини Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 12 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Жамоа Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 6 карра ғолиби, 10 карра Президент кубоги соҳиби ва 4 карра мамлакат Суперкубоги ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, жамоа ўтган мавсум Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида ҳам зафар қучган.
"Шаржа" шу вақтгача Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўтказилган расмий мусобақаларда 62 ўйин ўтказган. Улардан 26 тасида ғалаба, 20 тасида мағлубият, 16 тасида эса дуранг натижа қайд этилган.
Жамоани айни пайтда 61 ёшли анголалик мутахассис Хосе Мораис бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида "Интер", "Реал", "Челси" каби клубларда ишлаган.
Мураббий "Чонбук Моторс" жамоаси билан 2 карра Жанубий Корея чемпионлигини, "Ал Ҳилол" билан Саудия Арабистони Про лигаси ғолиблигини, шунингдек, 2023/24 йилги мавсумда "Сепахон" клуби билан Эрон Ҳазфи Кубогини қўлга киритган.
Жамоа таркибида айни пайтда Маро Катинич, Ю Мин Чо, Леандриньо, Владимир Приёвич, Фета Фетаи, Фирас Бен Ларби, Игор Коронадо каби легионер футболчилар тўп тепмоқда.
Ушбу клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учун ҳам бегона эмас. Яқин йилларда "Шаржа" жамоаси сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 8-туридан ўрин олган "Шаржа" – "Насаф" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments