Latest news

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари News

Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 10-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони – Шоҳруҳ Эшбўтаев ("Шўртан")

Бу турда "Шўртан" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғузорликлар посбони ўйин давомида тўрт марта ўз сэйвлари билан жамоасини қутқарди ва "Шўртан"нинг бу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 10-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи – Сергей Лушчан ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу тур Тошкентда "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Лушчан собиқ клубига қарши баҳсда ўз шогирдларини яхши руҳлантира олгани кўринди. Ўтган турда "Қизилқум"дан учралган мағлубият тасодиф эканини кўрсатган "лочинлар" сафарда ўта муҳим уч очкони қўлга киритишди. Шу тариқа Сергей Лушчан 10-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси – Русланбек Жиянов ("Навбаҳор")

"Навбаҳор"нинг Тошкентда "Бунёдкор" устидан қўлга киритган ғалабасида Русланбек Жияновнинг ҳиссаси катта бўлди. Жиянов ҳар иккала таймда "қалдирғочлар" дарвозасига биттадан гол уришга эришди ва "лочинлар"нинг ғалабасини таъминлаб берди. Шу тариқа Жиянов 10-турнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Шаҳбоз Жўрабеков ("Бухоро")

"Бухоро" бу тур "Жар" стадионида "Динамо"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Жўрабековнинг голи чиройли чиқди. У жарима майдони чизиғи устидан тўпни тўхтатмасдан Ягудин қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди, ҳа айнан жойлаб қўйди. Шундай қилиб, Жўрабеков Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди. 





"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари         

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари        

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари        

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика