Latest news

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  19 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди News

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди

Хабарингиз бор, 26-27 апрель кунлари Суперлигада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Мазкур тур доирасида 26 апрель, жума куни “Динамо” ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб ёмғир тез-тез ёғаётгани барчага маълум. Кеча кун бўйи ёмғир ёққани сабаб Самарқанддаги “Динамо” стадионида сув тўплангани ва ўйин бошқа санага кўчиши мумкинлиги борасида ОАВда хабарлар тарқалди.

“Динамо” клуби мазкур ҳолат юзасидан стадионни сувдан тозалаш ишлари олиб борилгани ва стадион 6-тур ўйинини ўзида қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди.

“Динамо” — “Навбаҳор” учрашуви аввалдан белгиланганидек 26 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.

Шунингдек, мазкур тур доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашуви эса Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мамлакат раҳбариятининг эҳтимолий ташрифи муносабати билан ўйинни бошқа санага кўчириш бўйича сўровига асосан 27 апрель кунидан 29 апрель санасига кўчирилди.

Мазкур баҳс 29 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика