Latest news

15:06Станислав Черчесов: "Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  0 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  1 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  19 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  46 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  115

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори” News

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори”

Олий лиганинг 11-турида Фарғона вилоятининг икки жамоаси “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари тўқнаш келишади.
Баҳсдан аввал “Нефтчи” футболчиси Шукурали Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марказий ҳимоячи навбатдаги дерби олдидан муносабат билдирар экан, “Нефтчи” жамоасига ғалаба сув ва ҳаводек зарур эканлигини айтиб ўтди.

- Ўтган йили ўз майдонимизда кутилмаганда Қўқон жамоасига мағлуб бўлгандик. Очиғи, ўша баҳсда омадимиз келмаганди. Қўқонликларни ҳурмат қиламиз. Сергей Ковшов қўл остида ажойиб жамоа шаклланган. Бироқ биз дербида фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Жамоамиз “Қўқон-1912”га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. Айниқса “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг йигитларни ўзига бўлган ишончи ортди. Бу эса жуда муҳимдир. Сўнгги баҳсларда ишқибозлар ташрифининг кескин пасайиб кетишига гувоҳи бўляпмиз. Ўтган турдаги муваффақиятдан сўнг яна мухлисларимиз стадионга қайтишади деб умид қиламан ва жамоа вакили сифатида эса барча фарғоналикларни “Истиқлол” стадионига чорлайман, - деди Пўлатов.

“Мураббийимиз Мурод Исмоиловни жамоамизга қайтгани фақат  фойдамизга ишлади деб ҳисоблайман. Мурод Музаффарович бош мураббийимиз Андрей Фёдоров билан бир-бирларини жуда яхши тушуниб ишлашади ва жамоани ўйинларга жиддий хозирлашади, - деб қўшимча қилди 26 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини бугун “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.   

“Нефтчи” матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика