Latest news

15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим” News

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим”

Жорий мавсум “Динамо” таркибида энг кўп ўйин ўтказган Отабек Зокиров бўлди.

Иқтидорли футболчи 30та учрашувда иштирок этиб, бу борада бошқа жамоадошларини ортда қолдиришга эришди. Фарғоналик футболчи “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси саналади. Айни пайтда Зокировга олий лиганинг айрим клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Отабек билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Отабек, бу йилги чемпионатда 30та ўйин ўтказдингиз. Бу жиҳат менимча ҳар қандай футболчини хурсанд қилмасдан қолмайди. Шу жумаладан сизнинг ҳам. Лекин жамоангиз кучлилар сафини тарк этди. Мавсум ҳақида умумий фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Дарҳақиқат мавсум-2015 мен учун олдинги йилларга нисбатан омадли кечди. Бундай дейишимнинг боиси чемпионатнинг барча учрашувларида иштирок этдим. Табиийки етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Асосий мақсадим ҳам жорий мавсум кўпроқ ўйнаб, тажриба орттириш эди. Иккинчи томондан эса “Динамо” олий лигадан тушиб кетди. Албатта бу кўпчилик жамоадошларим қатори мени ҳам ранжитди. Тўғриси, бунга муносиб эмасдик. Чунки таркибимизда маҳоратли футболчилар талайгина эди. Аммо ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз эвазига кўп учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Натижада бу бизга қимматга тушди.

- Биринчи даврада клубда молиявий муаммолар юзага келиши натижасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳам қайсидир манода салбий таъсирини ўтказган бўлса керак?
- Тўғри, мавсумнинг биринчи қисмида клубда моддий жиҳатдан танқислик бўлди. Давралар оралиғига келиб эса бош мураббий ва айрим етакчи ўйинчилар кетишга қарор қилди. Шунга қарамай иккинчи даврада ҳам етарлича кучайиш қилгандик. Аммо таркиб янгилангач, футболчиларнинг бир-бирини тўлиқ тушуниб кетишлари учун вақт талаб этиларди.

- Жорий мавсум икки таниқли мутахассислар қўли остида ўйнашга муваффақ бўлдингиз. Аввалига Тачмурод Агамуродов ва кейинчалик Баҳром Ҳакимов...  
- Ҳа, шундай. Мени Самарқанд жамоасига Тачмурод Шамакович таклиф этганди. Тажрибали мураббий эканлигини олдин эшитганману, лекин бунгача сира бирга ишлаб кўрмагандим. Бу йил  ушбу мутахассиснинг қўли остида ўйнадим. Ҳақиқатдан ҳам тажрибаси юқори. Ёшларга ишонч билдиришдан ва уларни кашф этиб боришдан чўчимайди. Машғулотларда ҳам тактик жиҳатлар устида кўпроқ ишлардик. Баҳром Ҳакимовни ҳам яхши мураббий дейиш мумкин. У киши ҳам имкон қадар жамоани олий лигада қолиб қолиш учун борини бериб ишлади. Аммо омадсизликлар панд берди.   

- Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганингизни назарда тутиб айтадиган бўлсак, бу йил самарқандликлар таклифини қабул қилиб хато қилмадим деб ўйлайсизми?
- Ҳа. Мен учун асосийси кўпроқ ўйнаш эди. “Динамо”да тўлиқ ўйнадим. Бундан хурсандман албатта.

- “Динамо” олий лига билан хайрлашгач, кўплаб футболчилар ўзларига бошқа жамоа топишга уринмоқда. Сиз ҳам энди муҳитни ўзгартирсангиз керак?
- Олдимда  бир қанча таклифлар турибди. Ҳозир яхшилаб, шу ҳақда ўйлаб, кўриб чиқяпман. Янги жамоамда ҳам кўпроқ ўйнашни истайман. Ва бу орқали терма жамоа мураббийлари назарига тушишга харакат қиламан. Келаси мавсумни қайси жамоада бошлашим яқин кунларда аниқ бўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика