Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"
10 dec 18:39
News
Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"
Шундай қилиб "Хоразм" жамоаси Суперлигада қоладиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Хоразм" ёрдамчи мураббийи Александр Ежов иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Аввламбор ғалаба қозониб, олдимизга қўйилган вазифани бажаришгани учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Бугун жуда қийин баҳсни ўтказдик, ғалаба учун жамоамиз бор кучни берди. Умуман бутун мавсум биз учун оғир ўтди. Тўғрисини айтишим керак, бугун омад ҳам биз томонда бўлди. Футболчилар характер кўрсата олишди. Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман.
- Бугун жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайловни кўрмадик.
- Ҳаким Каюмовичнинг оиласида йўқотиш юз бергани боис зудлик билан Тожикистонга кетишига тўғри келди. Бор сабаб шу. Лекин Ҳаким Фузайлов жамоамиз бош мураббийи ҳисобланади.
- "Хоразм" биринчи бўлимда ҳимоявий, иккинчи таймда эса ҳужумкор ўйин кўрсатиб, иккита гол уриб ғалаба қозонди. Бу олдиндан режалаштирилганмиди?
- Биз аввалига ҳимоявий ўйин намойиш этамиз, кейин ҳужумга ўтамиз деб режа қилмагандик. Ҳаммаси ўйиннинг боришидан келиб чиққан ҳолда юз берди. Плей-офф битта учрашувдан иборат ва доим ҳам ҳимояга эътибор қаратиб мақсадга эриша олмайсиз. Шунинг учун ҳужум қилишни мақсад қилгандик. Ҳатто гол ўтказганимизда ҳам ўзимизни йўқотиб қўймадик, танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик, бу ўйинни ютишимиз кераклигини уқтирдик. Хайрият, ҳаммаси яхши якун топди.
- Матбуот анжумани якунида айтар сўзингиз.
- Энг аввало жамоамиз мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Юқорида айтганимдек, жуда оғир мавсумни ўтказдик. Мухлисларимиз бизни доим қўллаб туришди. Ҳам сафар, ҳам уйдаги ўйинларда жамоани ёлғизлатиб қўйишмади. Ғалабали, дурангли, мағлубиятли ўйинларимиз бўлди, ишқибозларимиз эса ҳар доим бизга ишонишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат. Қолаверса, "Хоразм" футбол клуби раҳбарияти ва мутасадди кишиларга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз бунгача 15 йил Суперлигада ўйнамаганди. Қайтишимиз катта воқелик бўлди. Жамоа олдига Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилганди. Буни қийинчилик билан уддаладик. Ўйлайманки, кейинги мавсум мухлисларимизни янада кўпроқ хурсанд қиламиз.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments
Машаль 35 миллиард смета
Хоразим 30 миллиард смета
Фк Бухара 65 миллиардов смета
Вот статистика просто Пазор Шавкат Саломов
Машаль 35 миллиард смета
Хоразим 30 миллиард смета
Фк Бухара 65 миллиардов смета
Вот статистика просто Пазор
( Шавкат Саломов)