Latest news

12:21Англия Премьер-лигаси тарихидаги осиёлик энг яхши 11 нафар футболчи  0 11:45Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди  4 10:48Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди"  5 10:32Неймар четлатилди  2 10:00«Ал Аҳли» ТОП мураббий билан келишувга эришди  1 09:27Терма жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчиси «Локомотив» йиғинига қўшилди  2 08:55«Арсенал» қишда 100 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда  2 08:24«Насаф»га украиналик легионер келмоқда  6 08:06Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун асосий рақибимизга қарши баҳс олиб борамиз  1 07:37Бугун U-20 терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс олиб боради  1 07:00Испания Кубоги. "Реал" қўшимча бўлимларда ғалабага эришди, Эндрикдан дубл  44 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб қилди, Амад Диаллодан хет-трик!  22 01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  5 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  36 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  16

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқолган" News

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқолган"

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган марказий учрашув "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.


- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи таймда биз мезбон сифатида чиройли, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Аммо иккинчи бўлимда тушунарсиз ҳолат кузатилди. Биз танаффусда ҳам ҳужумкор руҳни давом эттириш лозимлигини айтгандим. Аммо футболчилар иккинчи таймда ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашди. Голдан кейин яна ўз ҳолига келиб, биринчи бўлимдагидек ўйнашни бошлашди. Агарда гол кейин ҳам иккинчи тайм бошидагидек ўйнашганида, мен ўйлардимки, футболчиларда жисмоний тарафдан камчилик бор деб. Аммо улар характер кўрсатишди. Агарда жамоамиз ҳимоядан ўйнаши керак бўлганида, мен бошқача тактика ўйлаб топардим. Жамоадаги футболчиларга руҳият етишмаяпти. Бу айнан раҳият боғлиқ масала. Ўйин қайсидир тарафдан ишқибозларга ёқди, деб ўйлайман. Биз бунга астойдил ҳаракат қилдик. Жамоадаги камчилик, футболчиларнинг руҳиятидаги муаммоларни йўқотишга ҳаракат қиламиз.

Танаффусда биринчи бўлимдагидек ҳужумкор ўйнашни, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни таъкидлагандик. Аммо тескарисини қилишди. "Бровка"дан бақириб, уларга танбеҳ берганимиз билан бефойда. Бу ўша футболчиларнинг руҳияти боғлиқ муаммо.

Бизнинг биринчи галдаги вазифа ушбу муаммоларни йўқ қилиш. Бу билан курашиш. Футболчиларга орқага қадам йўқлигини, фақат олдинга бориш кераклигини тушунтириш. Уларга ғолиблик руҳини олиб кириш. "Бунёдкор" 10 ўйиндан кейин 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 8та ўтказиб юборди. Бу жуда кичик натижа.

Иссиқда ўйнаб, қўлдаги ғалабани топшириб қўйиш албатта аламли. Барчани кайфияти тушиб кетди. Лекин кийиниш хонасида футболчиларга бундан буёғига янада иссиқда, вилоятларда бунданда эртароқ ўйналишини айтиб ўтдим. Буёғига иродаси кучли жамоалар ғолиб бўлишади. Ички имкониятларни қўшиш зарур. Жамоадаги футболчиларга ирода, ғолиблик руҳини сингдириб боришимиз керак. Футболда ички кучни ишга солиш керак.

Жамоага келганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. "Бунёдкор"да рақобат йўқолган. Масалан Шомуродов, Комилов, Зуҳуров, Ҳамдамов, марказий ҳимоячиларга рақобатчилар йўқ. Футболда рақобат бўлиши шарт. Ўшандагина футболчилар ўсади. Бунинг учун жамоада иккита таркиб бўлмоғи лозим.

Хато қилганида албатта гапирилади, тушунтирилида, аммо ўша футболчи кейинги ўйинда ҳам майдонга тушишини билади. Чунки унга рақобатчи йўқ. Масалан дарвозабон ҳам доим охирги вазиятда жамоасини қутқара олиши лозим. Бекорга дарвозабонларни ярим жамоа дейилмайди. Лекин унга рақобатчи бўлмаса, ўйлайдики кейинги учрашувда ҳам яна майдонга тушаман, машғулотларда енгил тин олиши мумкин. Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолади.

ОЧЛдан кейин Дубайдан келибоқ Ғузорга кетиб қолдик. Жамоани ҳали тўлиқ тиклаш жараёнини ҳам тузук ўтказиш қийин бўлмоқда. Агарда иккинчи таркиб бўлганида, кейин бемалол ротация қилиб туриб, қолганларга дам бера олардик. Давралар оралиғига қадар академияга эътибор қилиб, уларга мурожаат қиламиз. Жамоада рақобатчи юзага келтириш учун барча ҳаракатни амалга оширамиз. Кўплаб ёш футболчилар аввалига 3-4 дақиқа ўйнаш имкониятини берамиз. Ўзим ҳам дастлабки ўйинимда, 16 ёшлигимда 3 ёки 4 дақиқа ўйнагандим. Иложи борича барча футболчилар билан танишиб, ким нимага қодирлигини кўриб чиқамиз.

Чемиртан? Вадим Чемиртан синган қўли билан "Ал Айн"да ўйнаганди. Ўша ўйинда у қўлини янада шикастлаб олди. Шу боисдан ҳам Чемиртанни Ғузорга ҳам олиб кета олмадик. Бугун ҳам ундан фойдалана олмадик.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика