Latest news

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  2 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

"Локомотив"нинг мағлубиятсиз серияси 30та ўйинга етди News

"Локомотив"нинг мағлубиятсиз серияси 30та ўйинга етди

Кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "УзДонгЖу клубини қабул қилиб 9:0 ҳисобида зафар қучди.

Шундай қилиб, "темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз серияси давом эттирилди.

Жамоа расмий ўйинда сўнгги бор 2015 йил 12 сентябрь санасида мағлуб бўлган. Олий лига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйин 1:2 ҳисобида тугаган.

Шундан кейин бўлиб ўтган 30та ўйиннинг ҳеч бирида "Локомотив" ютқазмади.

Ўтган йил олий лигада охирги 9та турда, Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб баҳсида "Насаф" билан учрашувда, бу йил олий лиганинг дастлабки 10та турида, ОЧЛ доирасидаги 8та ўйинда ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "УзДонгЖу" билан икки учрашувида "темирйўлчилар" жами 23та ғалаба ва 7та дуранг қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" кейинги ўйинни 11 июнь куни Олий лига доирасида "Бухоро"га қарши ўтказади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика