Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  40 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

“Локомотив” ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО) News

“Локомотив” ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО)

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби янги мавсум олдидан таркибга 7 нафар янги футболчини қўшиб олди.

Бугун “Локомотив” стадиони матбуот анжуманлари залида янги футболчиларнинг таништирув маросими ўтказилди.

Таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Микляев, жамоа мураббийи Мирко Йеличич, шунингдек янги мавсум олдидан жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар – Саламат Қутибоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Даставвал “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, жамоа олдига қўйилаётган вазифаларга тўхталиб ўтди:
– “Локомотив” – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоамиз олдига янги мавсумда ҳам камида ўтган йилги натижаларни такрорлаш ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасида финалга қадар етиб бориш вазифаси қўйилган. Шунга монанд равишда таркибни кучайтириш ишлари олиб борилди. Тўғри, янги мавсум олдидан жамоамизни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этишди. Бироқ янги келганлар уларнинг ўринларини билинтирмаслигига ишонамиз, – дея айтиб ўтди Тўлабек Акрамов.





Сўнг жамоа мураббийлари – Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич янги келган футболчилар хусусида тўхталиб ўтишди.
– “Локомотив” жамоаси ўз сафига янги мавсум олдидан анча тажрибали футболчиларни қўшиб олди, дея оламан. Зеро миллий чемпионатимиздан чақирилган ўйинчиларнинг барчаси ўз клубларида етакчи ҳисобланишарди. Қолаверса, легионер футболчиларимиз ҳам ўзларидан ёмон таассурот қолдиришаётгани йўқ. Шу сабабли ҳам сафимизга қўшилган ҳар бир футболчи ҳақида илиқ фикрлар билдира оламан. Умид қиламанки, янги ўйинчилар жамоа муваффақиятига ўз муносиб ҳиссаларини қўша олишади, – дейди Мирко Йеличич.



Таништирув маросимининг биринчи қисмида футболчиларга ўзлари тўп сурадиган формалар топширилди. Формаларни ўз эгаларига “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов топширди.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика