Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Ислом Исмоилов - "Мақсадим "Турон"ни Суперлига даражасига олиб чиқиш" News

Ислом Исмоилов - "Мақсадим "Турон"ни Суперлига даражасига олиб чиқиш"

"Б" Про лига иштирокчиси, ҳозирги кунда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон туманининг "Турон" клубига янги тайинланган бош мураббий Ислом Исмоилов билан суҳбат уюштирдик.

- "Турон" клубига ким таклиф билан чиқди?
- "Турон" клубининг президенти Абдуваҳоб ака бош мураббийликка таклиф қилди. Мен бу таклифни қабул қилдим.

- Клубдаги шароитлар?
- Клубдаги шароитлар жуда ҳам яхши ташкиллаштирилган. Клуб профессионаллик сари интилмоқда. Шу кунгача Баҳром Ҳакимов ҳам шу даражага келиши учун анча ҳаракат қилганлиги кўриниб турибди. Клуб ҳомийларга эга, футболчилар ҳам молиявий муаммолар йўқ. База ва бошқа ҳамма шароитлар етарли. Клуб бугунги кунда "Б" Про лига жамоалари ўртасидаги энг яхши стадионга эга.

- Футболчилар сизнинг қарашингизга тўғри келадими? Ёки ёзги танаффусда янги ўйинчилар олиб келиш ниятингиз борми?
- Албатта ҳамма мураббийнинг ўз қарашлари ўз услуби бўлади. Баҳром Ҳакимов кўп футболчиларни ўз услубига қараб чақирган бўлиши мумкин. Ўзгаришлар бўлади албатта, бир иккита чизиқларни кучайтириш ниятим бор. Жамоада яхши тажрибали футболчилар жамланган. Ҳозирги жамоадаги боллар ҳам савияси ва маҳорати билан Суперлига жамоалари футболчилари билан рақобатлаша олади. Улардан кўнглим тўқ.

- "Турон" клуби мухлисларига тилакларингиз ва келажакдаги режалар...
- Келажакдаги режалар ҳақида гапирган бўлсам, худо хоҳласа клуб раҳбарияти билан гаплашдим, клуб академиясини ташкил қиламиз. Клубнинг энг олди мақсадларидан биттаси бу йил "Б" Про лига баҳсларида биринчи ўринни эгаллаб "А" Про лигага йўлланма олиш. Худо хоҳласа вақти келиб "Турон" клубини Суперлига даражасига олиб чиқиш. Мухлисларга тилагим бундан буёғига биз билан бирга жамоани 12-ўйинчиси бўлиб бизни қўллаб-қувватлашларини тилаб қоламан.

Абдулазиз Абдувоҳидов суҳбатлашди.



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика