Latest news

21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  0 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  4 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  33 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  19 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  21 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  36 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9

Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради" News

Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради"

Ислом Исмоилов U17 жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида гапирди.

- Бу йиғинимиз 20 августдан бошланди. Биринчи босқич Фарғонада олиб борилди. У ерда "Цементчи" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилди. Йиғиннинг иккинчи қисми Тошкентда давом эттирилди. Бу ерда 30 августгача бўламиз ва йиғиннинг учинчи қисмини ўтказиш учун Испанияга жўнаб кетамиз. У ерда кичик турнирда қатнашамиз.

- Испаниядаги рақибларнинг савияси анчагина жиддий. Ушбу рақиблар ҳақида тўхталсангиз.

- Албатта, жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради. Бундай рақибларга қарши ўйин орқали хатоларни кўриб олиш ва жаҳон чемпионатигача бўлган даврда бу хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

- Янги топширилган футбол маркази Сизларга қанчалик қулай?

- Бу бинолар терма жамоаларнинг янада сифатлироқ шуғулланиши, яшаши учун хизмат қилади. Олдинлари бироз қийинроқ эди, машғулот ўтказиш учун келиб-кетишга кўп вақт кетарди. Ҳозир чиқамиз, майдон тайёр. Тикланиш учун ҳам барча шароитлар яратилган. Бу нарсалар терма жамоа фойдасига ишлайди.

- Кеча жаҳон юлдузлари Сизлар билан ҳам учрашди. Ушбу учрашув ҳақида гапириб берсангиз.

- Бундай катта даражадаги юлдузлар билан учрашув ёш футболчиларга катта иштиёқ беради. Улар ўз тилакларини билдиришди. Бу гаплар футболчиларимизни руҳлантиради. Улар ўз юлдузларини яқиндан кўришди ва келажакда олдинга интилишлари учун намуна бўлади.

Rating:    

Comments

+1   
29 aug 09:40:23
®
Блят, свисток, свисток, свисток деган бола шу эмасмиди. Гап йук, зур виждонли тренер. Омад
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика