Latest news

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  3 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Болалар футболи: Яшнобод туман ҳокими кубоги News

Болалар футболи: Яшнобод туман ҳокими кубоги

Tags :  Яшнобод
Шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Катта Янгиобод” маҳалласида футбол бўйича “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган болалар ва ўсмирлар ўртасида Ҳоким кубоги турнири қизғин давом этмоқда.

Илк маротаба уюштирилаётган мазкур мусобақа 198-сонли умумтаълим актаби сунъий қопламали стадионида ўтказиляпти.

Турнирда Яшнобод, Бектемир ҳамда Миробод туманидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ҳамда маҳаллаларнинг 2003-2004 йилларда туғилган ёш футболчилари майдонга чиқишяпти. Унда саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

“А” гуруҳидан “Яшнобод”, БФМИ, “Янги нур”, “Янги давр” жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида “Бектемир”, “Шоҳсанам”, “Старт”, “Катта Янгиобод” футболчилари ўзаро баҳс юритишяпти.

Мусобақанинг очилиш маросими байрам тусини олди. Унда Ҳоким кубоги турнири ташкилотчилари, мутахассислар, ёш футболчилар ҳамда санъаткорлар иштирок этишди.

Яшнобод туман Ҳокими кубогининг гуруҳ босқичи дастлабки турларида қуйидаги натижалар қайд қилинди:

“А” гуруҳи,
Биринчи тур

“Яшнобод” — БФМИ — 0:1, “Янги нур” — “Янги давр” — 3:2
Иккинчи тур
“Яшнобод” — “Янги нур” — 12:2, БФМИ — “Янги давр” — 3:0.

“В” гуруҳи,
Биринчи тур

“Бектемир” — “Старт” — 0:2, “Шоҳсанам” — “Катта Янгиобод” — 3:2
Иккинчи тур
“Бектемир” — “Шоҳсанам” — 1:0, “Старт” — “Катта Янгиобод” — 2:4.


Турнир ғолиб ва совриндорлари 5 май куни маълум бўлади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика