Latest news

14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   3 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  3 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  14 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  11 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   31 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  11 08:02Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"  0

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Олмалиқ"нинг Туркиядаги йиғини анча сермаҳсул ўтди" News

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Олмалиқ"нинг Туркиядаги йиғини анча сермаҳсул ўтди"

Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" клуби куни кеча Туркиянинг Анталия шаҳридан қайтиб келди. Биз йиғинда иштирок этган ҳимоячи Абдуқаҳҳор Хожиакбаров билан суҳбатлашдик.

- Анталиядаги йиғиндаги шароитлар, ўртоқлик ўйинлари ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.
- 12 январдан Туркиянинг Анталия шаҳрида дастлабки хорижий йиғинни ўтказдик. У ердаги шароитлар ажойиб эди. Машғулот майдонлари ва стадионларнику айтмаса ҳам бўлади, шунчаки супер.

Амалий ва назарий машғулотлар билан бирга ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилди. Дастлаб Қозоғистоннинг "Акжайик" клуби билан ўйнадик. Қизиқарли кечган учрашувда жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи баҳс Россиянинг "Сибирь" клубига қарши ўтказилди. Бу сафар ҳам рақиб дарвозасига жавобсиз 3та гол урдик.

Йиғинни эса Украинанинг "Карпати" клубига қарши ўйин билан тугатдик. Бу учрашувда 1:3 ҳисобида имконият бой берилди. Аммо мавсумолди ўртоқлик ўйинларида натижа биринчи ўринда бўлмайди. Асосийси футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўсиб бориши ва мавсумга яхши формада кириб бориш. Мураббийлар ҳар бир ўйиндан кейин камчиликларимизни кўрсатиб беришди, йигитлар керакли хулосаларни чиқаришди. Умуман олганда "Олмалиқ"нинг Туркиядаги йиғини анча сермаҳсул ўтди дея оламан.


- Виктор Кумиковнинг ғояларини футболчилар тушуниб боришаяптими?
- Албатта, янги мураббий келгач тактика ҳам ўзгаради. Кумиков ўз фикрлари, ғояларини футболчиларга сингдиришга уринмоқда. Йиғинлар бунда катта фойда бермоқда. Назарий машғулотларда ҳам кўп янгиликлар бўлмоқда.

- Кейинги режалар қандай?
- 26 январь куни Тошкентга қайтиб келдик. Энди 30 январда яна хорижий йиғинни ўтказиш учун Анталия шаҳрига учиб кетамиз. У ерда мавсумга тайёргарликнинг финал босқичи олиб борилади.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика