Зюле нега "Бавария"дан "Боруссия"га ўтганини тушунтирди
18 май 2022 14:44
Янгиликлар
Зюле нега "Бавария"дан "Боруссия"га ўтганини тушунтирди
"Бавария" марказий ҳимоячиси Никлас Зюле нега "Боруссия" (Дортмунд)га ўтишини тушунтирди.
Ўйинчи жорий мавсум сўнггида "арилар" сафига қўшилади.
"Менда бир томчи ҳам шубҳа бўлмади. "Боруссия" билан совринлар ютишимга ишонаман. Биз Германияда чемпионлик учун курашамиз.
Нега айнан Дортмунд? Ўз агентимга агар клуб лойиҳаси билан мени кўндира олса, молиявий ҳолат менга аҳамият касб этмаслигини айтдим. Мен аллақачон кўп пул ишлаб олдим, шу сабаб келажагимдан хавотир олмайман", - дейди Никлас.
Эслатиб ўтамиз, Зюле 2017 йилдан "Бавария"да ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар