Зоир Тўрақулов: "Кубок ўйинлари биз учун иккинчи даражали эмас"
19 мар 2016 12:09
Янгиликлар
Зоир Тўрақулов: "Кубок ўйинлари биз учун иккинчи даражали эмас"
Хабарингиз бор, 19 март куни Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал доирасида, Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоасига қарши сафарда кураш олиб боради.
Ушбу учрашув олдидан ғузорликлар бош мураббийи – Зоир Тўрақулов ўйинолди фикрлари билан бўлишди:
“Биз учун кубок ўйинлари чемпионатники каби бирдек аҳамиятга эга. Ҳар бир мусобақада яхши ўйин кўрсатиб, натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Андижонга яхши кайфиятда етиб келдик. Ўз ўрнида шуни айтиб ўтишим керак-ки, “ЎзДонгЖу” - биринчи лиганинг етакчи жамоаларидан бири ва уни кучсиз рақиб дея олмайман. Бугунги ўйинда эса рақибга устун эканлигимизни кўрсатиш учун ўйнаймиз”.
"Шўртан" ПФК матбуот хизмати
Фикрлар