UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  0 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  1 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  2 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  9 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  11 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2

Зиданнинг асосий 4 қоидаси Янгиликлар

Зиданнинг асосий 4 қоидаси

Теглар :  Зинедин Зидан
Зинедин Зиданнинг 4та қоидаси "Реал" билан муваффақиятга эришишда ёрдам берди.

"Қироллик клуби"нинг янги устози ҳам "қаймоқранглилар" билан ишлашда бу қоидалардан фойдаланса керак.


     1. Жамоа - бу оила. Зидан "Реал" кийиниш хонасига хотиржамлик ва футболчиларга ишонч олиб келди. Аҳиллик ҳақида ҳамма билса керак. Зидандан аввалроқ "Қироллик клуби"да ишлаган Жозе Моуриньо даврида ҳамжиҳатлик йўқ эди.

     2. Ротациялар. Зиданнинг ротациялари кўп мақсадларга қаратилган эди. Биринчидан, янги жуфтликлар яратилди, ёшлар керакли ўйин амалиётига эга бўлди. Иккинчидан, ўзгаришлар туфайли футболчилар ҳар бир ўйинда майдонга тушишга тайёр эди. Учинчидан, бу биринчи қоидага боғлиқ. Футболчилар майдонга тушиб ўйин амалиётига эга бўлади ва жамоа ичидаги атмосфери кескинлашмайди, чунки ҳамма ўзини "Реал"нинг бир қисми сифатида ҳис қилади.

     3. Футболчиларнинг ривожланиши ва ўсиши. "Реал"га 1 млн. евро эвазига келган Лукас Васкес Зидан даврида энг кўп майдонга тушадиган ва "қутқарувчи" вазифасини бажарадиган (айниқса 16/17 мавсумда) футболчига айланди. Касемиро замонавий футболнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлди, Асенсио ўзининг потенциалини кўрсата бошлади. Навас ва Карвахалда ҳам ўсиш кузатилди.

     4. Роналдунинг таътили. Португалиялик Испания Кубогида деярли ўйнамади ва барча учрашувларда майдонга тушган ягона турнир Чемпионлар лигаси бўлди. Бу тактика Роналдуга мавсумнинг ҳал қилувчи палласида яхши формада бўлиш имконини берди. Форварднинг ёши ва жойдаги ўзгариш Криштианунинг голлик статистикасига ижобий таъсир кўрсатди ва бу Зиданнинг хизмати.

"Реал" аҳиллигига салбий таъсир кўрсатган биргина футболчи бўлди. Гарет Бэйл. Зидан кетганидан сўнг уэльслик хатто у билан хайрлашишни ҳам истамади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Бэйл "Реал"нинг янги бош мураббийи учун муаммо бўлмайди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика